3 жумадис сони 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севишга ижозат беринг!
Ислом динидаги фарзларнинг биринчиси “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули”, деб гувоҳлик бериш эканини барчамиз яхши биламиз. Ушбу шаҳодат калимасининг “Муҳаммад Аллоҳнинг расули”, деган иккинчи қисмига гувоҳлик бериш қачон Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул қилинган бўлади? Бунинг учун мусулмон киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган барча нарсани, Аллоҳ таоло у зотни жинлар-у инсонларга Ислом динини баён этган Қуръони карим ва муборак суннатни ваҳий орқали етказиш учун юборгани, Аллоҳ таоло Исломдан бошқа динни қабул этмаслигини тасдиқлаши лозим. Шунингдек, у зотга итоат этиш, чиқарган ҳукмларига рози бўлиш, бутун борлиғи билан таслим бўлиши, суннатларига бўйин эгиб, эргашиши ва ундан бошқасига парво қилмаслиги керак. Қолаверса, у зотни ота онаси, фарзандлари, ҳатто ўзидан ҳам кучли яхши кўриши лозим. Ана шунда у зотни ҳақиқий улуғлаган, ҳурмат қилган, ҳимоя қилган ва у зотга кўмак берган бўлади. Шундай экан, ҳар бир мусулмон иймонининг бир бўлаги соғлом бўлиши ва “Муҳаммад Аллоҳнинг расули”, деган гувоҳлиги қабул қилиниши учун мана шу айтиб ўтилган нарсаларни амалга ошириши лозим. Зеро мунофиқлар ҳам: “Гувоҳлик берамизки, сен, албатта, Аллоҳнинг Расулисан, дерлар. Ҳолбуки, Аллоҳ албатта сен Унинг Расули эканингни биладир. Ва Аллоҳ гувоҳлик берурки, албатта, мунофиқлар ёлғончидирлар” (Мунофиқун сураси, 1-оят). Уларнинг гувоҳлиги фойда бермади. Чунки улар юқорида айтиб ўтилган нарсаларни амалга оширмаган эдилар. Ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак мавлидларини нишонлаш динда йўқ, кейин пайдо бўлган иш, буни қилишдан сақланиш лозимлигини уқтирмоқчи бўлган кимсалар чиқиб қолмоқда. Наҳот улар инсонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатдан узоқлаштирмоқчи бўлсалар! Наҳот улар бизни у зотга саловат айтишдан қайтармоқчи бўлсалар! Наҳот у зот туғулганлари учун ҳурсанд бўлишга далил керак бўлса! Наҳот у зотни яхши кўриш учун ҳужжат керак бўлса! Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмоқлари лозим эмасми?! Акс ҳолда охиратлари вой бўладику! Бу масала ташқи кўринишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш ёки суннатларни кўр-кўрона бажариш билан рўёбга чиқмайди. Балки, бу амалларга муҳаббат қўшилмоғи лозим эмасми? Мана Сувайбани олайлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғлганлари учун ҳурсанд бўлган эди. Унинг бу ҳурсандчилиги қуллик занжирлари ўрнига озодлик қанотларини ато қилди ва дўзах оташидан сақлаб қолди. Қўллари қуригур Абу Лаҳаб эса, ҳар душанба куни азоби енгиллашади. Сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғулганлари учун ҳурсанд бўлган эди. Ҳой, бу мавлид сабаб ҳурсанд бўлишни хоҳламаганлар! Келинг, бизни ҳурсанд бўлишимизга ижозат беринг! У зотни яхши кўришга рухсат беринг! Нима учун у зотни чин дилдан яхши кўришдан қайтарасизлар? Нима учун? Нима учун у зотни қабр билан чегаралаб қўясиз? Ахир, Аллоҳ таоло: “Билинглар, ичингизда Аллоҳнинг Расули бор”, деб турибди! Нима учун бизни у зотдан узоқлаштирасиз, ваҳоланки ҳар намозда у зотга хитоб қилгандек “Эй пайғамбар, сизга салом бўлсин!”, деб айтамиз. У зот: “Қаерда бўлсангиз ҳам менга саловат айтинг! Албатта, сизларнинг саловатингиз менга етиб келади ва мен сизларга жавоб қайтараман”, деб айтмаганларми? “Киши яхши кўргани инсони билан бўлади”, деган зот ила бирга бўлишни хоҳламасангиз майли, бошқаларни бу борада маломат қилманг! Бизнинг бор умидимиз ва ишончимиз мана шу муҳаббатимиз-ку! Шояд, шу муҳаббат бизни у зотга олиб борса. Шояд, дўзах азобига қалқон бўлса. Шояд, у зотнинг ҳавзи кавасарларига етиштирса. Шояд, жаннат сари эълон қилинган имтиҳондан аъло даражада ўтишга сабабчи бўлса. Шояд, ер юзидаги барча инсонга у хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ кофир бўлсин муҳаммадий меҳрни олиб келса. Шояд, ер юзидаги барча инсонга тинчликни улашса. Шояд, адоват уруғи ўрнига дўстлик ниҳолини ўтқазса. Шояд, барчага ҳақиқий имон неъматининг завқини англатса.

Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғли

05:51 / 04.01.2017
Аввалги мақола
Робиъул ахор ойининг 6-куни
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...