Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Исҳоқ: Кинона ибн Хузайма ҳам тўрт нафар ўғил кўрган: ан-Надр, Молик, Абдуманот ва Милконлар. Булардан ан-Надрнинг онаси – Барра бинт Мур ибн Уд ибн Тобиха ибн Илёс ибн Мудар эди. Бошқа ўғилларининг онаси бошқа аёл бўлган.
Ибн Ҳишом: ан-Надр, Молик ва Милконларнинг онаси Барра бинт Мур эди. Абдуманотнинг онаси Ҳола бинт Сувайд ибн ал-Ғитриф бўлган. У Азд-Шануа қабиласидан бўлиб, Шануа Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Абдуллоҳ ибн Молик ибн Надр ибн ал-Асад ибн ал-Ғавсдир. Шануа деб аталишларига ўзаро бир-бирларига адоват қилганлари сабаб бўлган.
Ибн Ҳишом: ан-Надр Қурайшдир ва ким унинг авлоди бўлса, у ҳам «қураший», яъни Қурайшга мансубдир. Бу авлодга мансуб бўлмаганлар қураший эмас. Баъзилар эса Қурайш – бу Фиҳр ибн Молик дейдилар. Ким унга авлод бўлса қураший ва унга авлод бўлмаганлар қураший эмас. Қурайш деб аталишига сабаб – ушбу сўз араб тилидаги «ат-тақарруш», яъни «тижорат ва касб қилиш» сўзидан олинган бўлиб, улар тижоратчи бўлганлар.
Ибн Исҳоқ: Қурайш – «ат-тажаммуъ», яъни жамланиш сўзидан олинган. Чунки улар турли томонларга тарқаб кетиб, сўнгра яна тўпланишган. Шунинг учун шу ном берилган.