3 жумадис сони 1446
ОДАМГА УЛУF МАРТАБА БЕРИЛИШИ

Ҳа, Роҳман сифатли Аллоҳ таоло тупроқдан инсонни яратди:

«Ва Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга кўрсатиб: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, мана буларнинг исмларини менга айтиб беринг-чи», – деди», деди» («Бақара» сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло одамни Ўзининг ер юзидаги халифаси қилаётган пайтда унга улуғ бир сирни бергани ушбу оятдан билиниб турибди. У ҳам бўлса, исмларнинг барчасини ўргатишидир. Яъни, инсон ўзини ўраб турган барча ашёларнинг белгиси сифатида исмни, маънони ишлатади. Ҳис қилинадиган, сезги органлари орқали сезиладиган, жисмга эга бўлган нарсаларни фаҳмлаш учун нутқий рамзларни ишлатиш қудрати инсон ҳаётидаги энг улуғ қудратлардан бири ҳисобланади.

Акс ҳолда, бировга тоғни тушунтирмоқчи бўлсанг, уни тоғнинг олдига олиб бориб, айлантириб кўрсатишдан ўзга чора бўлмас эди. Агар Аллоҳ таоло инсонга ушбу қобилиятни бермаганида, ер юзида ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўлар эди.

Ривоятларда келишича, «Бунинг исми от, буниси туя, манави қуёш, бу эса юлдуз», деб каттаю кичик нарсаларгача ўргатилган. Яъни, одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабабларидан бири – унинг илм олишга истеъдоди борлигидир. Инсон ўз илми билан борлиқнинг сирларини ҳозиргача кашф этиб келаётгани ҳам илк яратилишда унга берилган қобилият натижасидир.

Аллоҳ таоло Одамга исмларнинг барчасини ўргатгандан кейин уларни фаришталарга рўпара қилди ва «Агар «Ер юзида фасод қилувчи ва қон тўкувчи кимсани яратасанми?» деган даъволаринг рост бўлса, ушбу нарсаларнинг исмларини менга айтиб беринглар», деди. Фаришталар у нарсаларга исм қўйишдан ожиз қолдилар ва ўз ожизликларини тан олиб:

«Улар: «Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг Алийм ва Ҳакиймсан», – дедилар» («Бақара» сураси, 32-оят).

Фаришталар бу ерда юксак одоб мисолини кўрсатдилар. Билмаган нарсаларини сўзсиз «Билмаймиз», деб айтдилар. Билмаган нарсасини тан олиб, вақтида «Билмайман», дейиш ҳам катта одоб, ҳам катта илм ҳисобланади.

Шунда Аллоҳ таоло Ўзининг ер юзидаги халифаси – одамнинг фазлини изҳор қилиш учун:

«Эй Одам! Уларга (буларнинг) исмларини айтиб бер», – деди. Уларга (ўшаларнинг) исмларини айтиб берган чоғида «Сизларга «Албатта Мен осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар ошкор қиладиган нарсаларни ҳам, беркитган нарсаларни ҳам биламан» демабмидим?», – деди» («Бақара» сураси, 33-оят).

Шу билан Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи намоён бўлди. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Инсон ер юзида фасод қилиши, қон тўкиши ҳам мумкин. Лекин илоҳий неъмат бўлмиш илмни ўз ўрнида ишлатиб, фаришталардан устун бўлиши ҳам мумкин.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан

11:37 / 13.04.2017
Аввалги мақола
Одам алайҳиссалом қиссаси
Кейинги мақола
Одам алайҳиссалом
Одам алайҳиссаломнинг вафотлари
Қуръони Каримда Одам Атонинг вафотлари ҳақида гап йўқ. Бу ҳақда тарихчилар ўз мулоҳаза ва илмий изланишларининг натижаларини қуйидагича баён қиладилар. Одам Ато минг йил яшаб, сўнгра вафот этдилар. У...
19:01 / 09.05.2017 Батафсил...
Одам алайҳиссалом
Одамнинг икки ўғли қиссаси
Аллоҳ таоло бу қиссани «Моида» сурасида қуйи­дагича баён қилади: «Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Ўшанда икковлари қурбонлик қилдилар, бас, бирлари...
11:30 / 06.05.2017 Батафсил...
Одам алайҳиссалом
Одамнинг тавбаси қабул бўлди
Аллоҳ таоло Одам боласини «Ер юзида хоҳлаганча кунингни кўравер», деб ўз ҳолига ташлаб қўйган эмас, балки унга энг зарур неъматларни ато айлаган, ҳатто тавба қилиш учун зарур бўлган калима...
09:47 / 03.05.2017 Батафсил...
Одам алайҳиссалом
Жаннатдан тушишга амр
Шундан сўнг Аллоҳ таоло Одам, Ҳаво ва Иблисга хитоб қилиб: «(У зот:) «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир&...
01:12 / 27.06.2020 Батафсил...