30 ражаб 1446
Одамларнинг диндан узоқлашишлари

 

Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатдан ерга туширгач, унинг зурриётига барака берди. Улар тезда кўпайиб кетдилар, касбу кор ўргандилар. Улар Одам Атога келган динга эътиқод қилиб, ягона Аллоҳга ибодат қилишар эди. Одам авлодини хайр­ли ишлардан қайтаришга онт ичган шайтон бу ҳолга тоқат қила олмади. Кишиларни ширкка чақиришга, буту санамларга ибодат қилдиришга урина бошлади. Одам Атонинг дастлабки авлодлари ичида Аллоҳдан қўрқадиган, тақводор, солиҳ кишилар бор эди. Атрофидагилар уларни яхши кўришар, ҳурмат қилишарди. Вақти-соати етиб, улар оламдан ўтганларидан сўнг шайтон қолган кишилар орасида васваса қилиб:

«Агар сизлар вафот этган солиҳ кишиларни ҳақиқатда яхши кўрсаларингиз ва эслаб туришни хоҳласаларингиз, суратларини чизиб қўйинг, эртаю кеч назар солиб турасизлар», деди.

Одамларга бу гап ёқиб тушди. Аввал бошда суратларига қараб, уларни эслаб туришди, сўнгра суратлар ўрнига ҳайкаллар қилиб, ибодатхона ва уйларга қўйишди. Улар бу ҳайкаллар ҳеч кимга фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмаслигини яхши билишса ҳам, лекин солиҳ кишиларнинг баракаси, деб ҳайкалларни ҳурмат қилишарди. Вақт ўтиши билан ҳайкалларнинг сони ҳам, иззат-икроми ҳам ортиб бораверди. Қайси солиҳ киши вафот этса, унга ҳайкал қўядиган бўлишди.

Кейинги авлодлар одамларнинг ўз оталарининг ҳайкалларини улуғлаётганларини, уларнинг ҳузурида дуо қилишаётганини кўриб, вояга етдилар. Охир-оқибатда кишилар ҳайкалларга сажда қиладиган, улардан ёрдам сўрайдиган ва уларга қурбонлик атайдиган бўлиб қолишди. Шундай қилиб, ҳайкаллар буту санамларга айланди. Одамлар уларни худо даражасига кўтариб, уларга эътиқод билан ибодат қила бошладилар.

Яратган Холиқни қўйиб, тошдан, лойдан, ёғочдан бўлган ҳайкалларга сиғиниш катта хато ва зулм, Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган улкан гуноҳ эди.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан

07:47 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Нуҳ алайҳиссалом
Кейинги мақола
Нуҳ алайҳиссалом
Тўфон битди
  Вақти-соати етиб, тўфон тинчиди. Дунёни сукунат босди. «Эй ер, сувингни ютгин! Эй осмон, ўзингни тутгин!», – дейилди. Сув қуриди. Иш битди. (Кема) Жудийга жойлашди ва «...
14:06 / 26.06.2020 Батафсил...
Нуҳ алайҳиссалом
Тўфон
  Ўша вақт ҳам келди: «Ниҳоят, Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар бир жуфтдан иккитадан ҳамда аввал у ҳақда сўз кетган кимсадан бошқа аҳлингни ва иймон ке...
13:54 / 12.06.2017 Батафсил...
Нуҳ алайҳиссалом
Кема ясашга амр
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул қилди. «Ва Нуҳга ваҳий қилинди: «Қавмингдан иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас, бас, уларнинг қилаётган ишларидан қайғ...
04:55 / 27.06.2020 Батафсил...
Нуҳ алайҳиссалом
Охирги дуоибад
  Кофирлар эса шунча йиллар ўтса ҳам иймонга келмадилар. Уларнинг иймонга келишларига ҳеч қандай умид қолмади. Нуҳ алайҳиссалом қавмининг ўтакетган саркашлигини ҳамда залолатга маҳкам ёпишиб ол...
20:13 / 26.06.2020 Батафсил...