Робиъул-аввал ойининг 11-куни
Ҳижрий 648-йил 11-робиъул-аввал куни (милодий 1260-йил 25-феврал) Ҳалаб шаҳри Ҳулакунинг қўлида қулаши оқибатида Ҳалаб қалъаси ҳам таслим бўлишга мажбур бўлди. Бу жангда ҳалаб жангчилари қўлларидан келганича ҳужумга қарши турдилар. Лекин қалъани душмандан ҳимоя қилишга кучлари етмади.
«Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сени эсипастликда кўриб турибмиз ва албатта, биз сени ёлғончилардан деб биламиз», – дедилар» («Аъроф» сураси, 66-оят).
Бу жоҳил қавм олдингилардан ҳам ўтиб тушди. Аввалгилари Нуҳ алайҳиссаломга: «Сен залолатдасан», деган эдилар. Булар эса ўз пайғамбарларига:
«Албатта, биз сени эсипастликда кўриб турибмиз ва албатта, биз сени ёлғончилардан деб биламиз», дейишмоқда.
Бу золим қавм Аллоҳнинг Пайғамбарига «Сен албатта эсипастсан» ва «Сен албатта, ёлғончисан», демоқда.
Бу чиркин туҳмат ҳам аввалгиси каби жамики пайғамбарларга ва уларнинг изидан юрган бутун мўминларга нисбатан давом этиб келаётган энг ёвуз ғаразлардандир.
«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан