21 жумадис сони 1446
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу вафотлари

Шаъбийдан ривоят қилинишича, Али розияллоҳу анҳу ўлим зарбасини олганларида айтдилар: «Менга зарбани берганга нима қилинди?» Айтишди: «Уни ушладик». Али айтдилар: «Унга менинг таомимдан беринглар, менинг сувимдан ичиринглар. Агар яшаб қолсам, у ҳақда ўйлаб кўраман. Агар мен ўлсам, бир зарба беринглар, ортиқча зарба берманглар». Сўнгра ўзларини ювишни ўғиллари Ҳасанга васият этдилар ва: «Кафанда жуда ошириб юбормса. Зеро, мен Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитганман. Ул Зот марҳамат қилиб: «Кафанни жуда ошириб юборманглар, зеро у тезда тортиб олинади», деганлар. Мени кўтариб икки қадам-икки қадам юринглар, тезлашманглар, секин ҳам юрманглар. Агар менга яхшилик бўлса, мени унга тезда етказган бўласизлар. Агар менга ёмонлик бўлса, мени елкаларингиздан хориж этган бўласизлар», дедилар. Абу Довуд «Жанозалар» бобида ривоят этган.

Ривоят этилишича, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу мусибатга йўлиққан кечада ҳузурларига Ибн Сайёҳ келган эди. Тонг отган вақтда у намозга азон айтди. Ҳазрат Али ёнбошлаган ҳолларида эдилар. Улар иккинчи марта ҳазрат Алининг ҳузурларига келганларида эса ул зот яна аввалгидек ёнбошлаган эдилар. Учинчи бор келишларида ўрниларидан турдилар ва дедилар: Белингни ўлим йўлида боғлагин маҳкам, Албатта, ўлим сенга йўлиқур мудом. Ўлимдан чекма ғам-ташвиш асло, Агар ўлим келса мажлисинг аро…» Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу кичик эшикка етган вақтларида Абдураҳмон ибн Мулжам у кишини қаттиқ тортди ва у зотга зарба берди…  
17:09 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...