21 жумадис сони 1446
Тобеъинлар ва улардан кейингиларнинг хавфи зикри

Ҳарим ибн Ҳайён айтдилар: «Аллоҳ номига қасамёд этаманки, чиндан ҳам мен туя еб кетадиган дарахт бўлишни, сўнгра туя мени тезак қилиб ташлашини истайман, қиёмат куни ҳисобидан қийналмасдим. Мен қиёмат кунидан қўрқаман». Али ибн Ҳусайн агар таҳорат олсалар, юзлари сарғайиб, ҳолатлари ўзгарарди. Ундан сўрашди: «Сизга нима бўлди?»Ул зот жавоб бердилар: «Биласизларми, кимнинг ҳузурида қоим туришни хоҳлайман?!» Муҳаммад ибн Восе тун бўйи йиғлар, аммо ҳеч қачон мадорсиз бўлмасдилар.

Умар ибн Абдулазиз ҳузурларида ўлим ҳақида сўзланса, қуш питирлаганидек типирчилаб қолардилар (қалтирар эдилар). У киши шундай йиғлар эдиларки, ҳатто кўз ёшлари соқолига оқиб тушарди. У зот бир кечада йиғладилар, аҳли аёллари ҳам у кишига қўшилиб йиғлашди. Вақтики, кўз ёшлари тинган эди, қизлари Фотима сўради: «Жоним сизга фидо бўлсин, эй амирул мўминин! Нима учун йиғлайсиз?» Умар айтдилар:«Аллоҳ таоло ҳузуридаги қавмлардан бир гуруҳи жаннатга қараб ва бир гуруҳи дўзахга қараб юришларини эсладим». Сўнг сайха урдилар-да, ҳушларидан кетди. Мансур Байтул Мақдисга боришни ирода этди. У Умар ибн Абдулазиз Байтул Мақдисга келганларида тушадиган роҳибнинг уйига тушди ва айтди: «Умардан кўрган энг ажабли нарсадан хабар бергин!» У роҳиб айтди «Бир тунда у мана шу менинг хонам томида тунади. Томнинг устига мармар қопланган эди. Мен том тарновидан сув оқаётганини кўрдим. Тепага чиқиб қарасам, у саждада экан. Унинг кўз ёшлари тарновдан пастга қараб оқаётган экан». Бизларга Умар ибн Абдулазиз ва Фатҳ Мусилийдан ривоят этилади. Чиндан ҳам икковлари қон йиғлашган экан. Иброҳим ибн Исо Яшкарий айтдилар: «Мен Бахрайнда бир киши ҳузурига кирдим, у одамлардан узлатга чекинган ва ўзи билан машғул эди. Мен унга охират ишлари ҳақида баъзи сўзларни айтдим ва ўлимни зикр этдим. У йиғлай бошлади ва жони узилди». Мусаллама айтдилар: «Мен Абдул Воҳид ибн Зайд ваъз қилаётганида шоҳид бўлдим. Шу кунги мажлисда тўрт киши жон берди». Язид ибн Муршид кўп йиғлар ва нола қилардилар ва дердилар: «Аллоҳ номига қасамки, агар Роббим мени ҳаммомда ҳибс этишга тайин этса, бас, йиғидан мадорсиз (кучсиз) бўлмаслик менинг ҳаққим бўлади. Қандай бўлади, агар мен осий бўлсам, Парвардигорим мени оташи дўзахга ҳибс этишга тайин қилади?!» Сиррий Сақфий айтдилар:«Юзим қаро бўлишидан хавф қилиб мен ҳар куни бурнимга қарар эдим». Бу фаришталар, пайғамбарлар, обидлар ва авлиёлар қўрқишидир. Биз улардан ҳам кўра кўпроқ қўрқишга лойиқмиз. Аммо гуноҳларнинг кўпи билан қўрқиш керак эмас, ҳақиқий қўрқиш қалбларни мусаффо қилиш, Аллоҳни таниш, маърифатни камолотга етказиш билан бўлади. Чиндан ҳам биз жоҳиллигимиз ва қалбларимизнинг қаттиқлик қуввати ғолиб бўлишига аминмиз. Соф қалб бир озгина хавф билан ҳаракатланади. Қаттиқ қалбдан барча мавъизалар нафратланади. Салафи солиҳлардан баъзилари айтди:«Бир роҳибга менга насиҳат қил, деб айтдим. Бас, у айтди: «Агар сен ёввойи ҳайвон ва қушлар ёввойилаштирган бир одамнинг ўрнида бўлишга ҳаракат этсанг, унингдек бўл, у одам ўзининг ичак-чавоғини бу ёввойи ҳайвонлар ағдариб дабдала этишидан ёки бурда-бурда қилиб парчалаб ташлашидан қўрққан одамдек хавф қилади. У ваҳимага тушган бўлади. Шундай бўлишга тириш!» Мен дедим:«Менга яна зиёда насиҳат қил!» «Чанқоқ кишига муяссар бўлган сув кифоя қилади», деди у. Бу роҳиб зикр этган йиртқич ҳайвон ва қушлар ўраб олган шахс ҳақиқатдаги мўмин ҳақида эканлигини биламиз. Агар кимки унинг ботинига басират нури билан қараса, унинг қалби ғараз, кек, ҳасад, кибр, ўзидан ажабланиш, ўзига бино қўйиш, риё ва шу кабиларга ўхшаш ёввойи йиртқич ҳайвон ва қушлар билан тўлдирилганини кўради. Агар булардан бироз бепарво бўлса, бу нарсаларнинг ҳаммаси уни бурдалаши ва дабдала этиши мумкин. Аммо Аллоҳнинг инояти билан бу инсон уларни кўришдан тўсилган. Агар парда очилса ва у қабрга қўйилса, у барчасини уни чақадиган илонлар ва чаёнлар тимсолида ўз кўзи билан кўради. Чиндан ҳам булар унинг ҳозирдаги тайёр сифатларидир. Бас, кимки ўлимдан олдин бу сифатларни енгмоқчи ва уларни ўлдирмоқчи бўлса, шундай қилсин! Агар буни амалга ошира олмаса, у вақтда улар ўзини чақишига имкон беради. Улар унинг юзи зоҳиридан ташқари самимий қалбини ҳам чақади ва унга заҳар солади. Вассалом.  
19:15 / 26.07.2012
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...