3 жумадис сони 1446
Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат ва ул Зот суннатларини улуғлаб, унга амал қилиш

Дунёда Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат этувчи бўлинг! Ул Зотнинг суннатлари – йўлларини улуғлаш ва унга амал этишда ҳарис бўлинг! Шоядки, охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизни шафоат этсалар, зеро ул Зоти шарифнинг қиёмат кунидаги шафоатлари барча пайғамбарларнинг шафоатидан муқаддам туради. Ул Зот Аллоҳ таолодан умматларидан бўлган аҳли кабир (улуғ гуноҳларни қилган)ларни шафоат этадилар. Бас, Аллоҳ уларга нажот беради. Солиҳ биродарларни кўпайтиринг, зеро ҳар бир мўминга шафоат бордир.

Умид, деб номланадиган ғайратсизликка эътиборсиз бўлмаслигингиз лозим, зеро кимки бир нарсани умид этса, уни талаб қилади. Адолатсизликдан эҳтиёт бўлинг! Кимнинг бўйнида адолатсизлик (шикоят) бўлса-ю, уни қайтаришдан олдин вафот этса, қиёмат куни зулм кўрган рақиблари уни ўраб олишади. Бири мени масхара қилган эди, дейди. Иккинчиси менга зулм қилиб, адолатсизлик қилган эди, деса, бошқаси қўшничиликда менга ёмонлик қилганди, дейди. Бошқа яна бири мени алдаган эди, дейди. Уларнинг қўлидан қочиб қутула олмайсиз, агар қутулдим, деб ваҳм қилсангиз, айтилади: «Бугун  зулм – адолатсизлик йўқ». Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят этилади. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Қиёмат куни мўминлар оташи дўзахдан халос бўладилар ва жаннат билан дўзах ўртасидаги ерда тутилиб қоладилар. Бу дунёда баъзиларининг баъзилари билан ўрталарида бўлган адолатсизликлари ва шикоятлари борасида бир-бирларидан қасос олишади. Улар барча адолатсизлик ва зулмлардан тоза ва пок бўлганларидан кейин жаннатга киришлари учун изн бўлади». Имом Бухорий ва Аҳмад ривоят этишган. Абу Ҳурайра розиаяллоҳу анҳудан нақл этилади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Ораларингизда синган, қарздор кимлигини биласизларми?» Саҳобалар жавоб бериб айтишди: «Орамиздаги қарздор киши – бу дирҳами ва дунё матоси бўлмаган кишидир». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Умматимдан бўлган ҳақиқий синган, қарздор бўлган одам қиёмат куни намоз, рўза ва закоти билан келади. У буни ҳақорат этган, бошқа бировга туҳмат этган, мана бунинг молини ноҳақ еган, бошқа бировнинг қонини тўккан, яна бошқа бировни бесабаб урган ҳолда келади. Бошқаси ҳам унинг яхшиликларидан ўзига олади. Бўйнидаги зулмларни қайтаришда яхшиликлари тугаб қолса, мазлумларнинг гуноҳлари олиниб, унинг бўйнига қўйилади. Сўнгра ўзи оташи дўзахга улоқтирилади». Имом Муслим, Термизий ва Ибн Ҳанбал ривоят этишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл этилади. Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Сизлар қиёмат куни ҳуқуқларни ўз аҳлига, албатта, қайтарасизлар, ҳатто шохсиз қўйга шохли қўйдан қасоси олиб берилади». Бу ҳадисларнинг барчаси «Саҳиҳ» китобларда мавжуд. Аллоҳ сизга тавфиқ берсин! Яхшиликларингизга уларни ботил этувчи риё ва ғийбат киришидан саломат бўлиши натижасига яхши назар ташланг! Яхшиликларингиз омон-саломат бўлса, рақиб уларни олади. Ўзингизни ҳушёр тутасиз. Вақтларингизни бекорга ўтказманг. Ҳақиқий мискин шуки, у вақтинчалик лаззатни афзал билади ва буни доимий қаттиқ азобга алмаштиради. Аллоҳ таолодан саломатлик ва тавфиқ сўраймиз.  

«Минҳожул қосидийн».

00:11 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...