29 ражаб 1446
Шиҳобуддин Қасталоний

(«Ал-мавоҳибул ладуния фи минаҳил Муҳаммадия» асари муаллифи)

Абул Аббос Шиҳобуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Қасталоний ҳижрий 851 (мил. 1448) йили Мисрда таваллуд топган. Ёшлик чоғида Қуръони карим ҳамда имом Шотибийнинг «Ҳирзул амоний»номли машҳур назмий  асарини ёд олган. Умар ибн Қосим Ансорийдан етти қироатни ўрганган. Шунингдек, ҳадис, тарих ва фиқҳ илмини замонасининг энг етук уламоларидан ўрганган. Устози имом Нашовий ҳузурида «Саҳиҳул Бухорий»дан дарс олиб, уни беш марта ўтиришда охиригача ўқиб тугаллаган.Маккада истиқомат қилиб, у ердаги илм мажлисларида ҳам қатнашган. Кейин Мисрга қайтиб, у ерда умрининг охиригача дарс бериш, китоб таълиф қилиш ҳамда «Абул Аббос Ғумрий» жомеъида кўплаб инсонларга ваъз қилиш билан машғул бўлган. Китоблари: «Иршодус сорий ли шарҳи саҳиҳил Бухорий» (10 жуз); «Минҳожул ибтиҳож би шарҳи Муслим ибн Ҳажжож» (8 жуз); «Ал-мавоҳибул ладуния фи минаҳил Муҳаммадия»; «Машориқул анворил музийя фи мадҳи хойрил барийя» («Қасидаи бурда»нинг шарҳи); «Фатҳуд доний фи шарҳи Ҳирзил амоний»; «Латоифул ишорот фи илмил қироот»; «Ар равзуз зоҳир фи маноқибиш Шайх Абдулқодир...» Шиҳобуддин Қасталоний ҳижрий 923 (мил. 1517) йили 7 муҳаррам жума куни кечаси Қоҳирада вафот этди. Ўша куни «Азҳар» жомеъида жума намозидан сўнг унга жаноза намози ўқилган.
19:54 / 26.06.2020
Кейинги мақола
Уламолар
Абу Зарр ҒИФОРИЙ
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи нарсаларни ҳисобга олмаса, Ғифорликларнинг даромад...
19:53 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)   исм-шарифлари вафот этган йил тартиби бўйича ҳижрий милодий туғ. ваф. туғ. ваф. 1....
22:41 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Абу Ҳафс Ибн Мулаққин
(«Ғоятус сул фи хасоисир Расул» асари муаллифи) Ҳадис ва фиқҳ илмининг билимдони Аллома Ибн Мулаққин номи билан танилган Абу Ҳафс Сирожиддин Умар ибн Али ибн Аҳмад Ансорий ҳижрий 723 (мил. 1323) йили...
19:53 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Ҳофиз Димётий
(«Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар» асари муаллифи) Абу Муҳаммад Шарафуддин Абдул Мўъмин ибн Халаф ибн Абул Ҳасан Димётий ҳижрий 613 (мил. 1217) йили таваллуд топган. Мисрнинг Димёт шаҳрида ўсиб...
19:55 / 26.06.2020 Батафсил...