Робиъул-аввал ойининг 15-куни
- Ҳижрий 322-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 934-йил 5-март) Фотимийлар давлати муассиси ва Мағриб араб давлатининг биринчи халифаси Убайдуллоҳ Маҳдий вафот этди.
- Ҳижрий 329-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 940-йил 8-декабр) Аббосийларнинг 20-халифаси Розий Биллаҳ Аббосий вафот этди. У Аббосийлар давлати тахтига 25 ёшида ўтириб, 7 йил ҳукмронлик қилди.
- Ҳижрий 773-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1371-йил 26-сентябр) Усмонлилар қўшини “Гирмен” жангида балгар ва римликлар устидан ғалаба қозонди. Бу жангда Усмонлилар қўшини Андриатика денгиз соҳлига қадар ҳудудни эгаллади.
- Ҳижрий 1143-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1730-йил 28-сентябр) Султон Маҳмуд I ибн Мустафо II Усмонлилар халифалиги тахтига ўтирди. У Усмонлилар халифаларининг 24-вакили ҳисобланади.

Бутий ҳазратлари 1929 йил Ироқнинг шимолий томонидаги Туркия ҳудудига кирувчи Бутон (Ибн Умар) оролчасида − Жилко қишлоғида туғилганлар. Тўрт ёшга етганларида оталари мулла Рамазон билан Дамашққа ҳижрат қилганлар. Академик лицейни Дамашқдаги исломий йўналиш маъҳадида тамомлаганлар. 1953 йили Азҳар университетининг шариат факультетига ўқишга кирдилар. 1956 йилдан Азҳар университетининг араб тили факультетида ўқишни давом эттирдилар. Ана шу йили тарбия дипломини қўлга киритдилар. 1965 йили Азҳар университети тавсияси билан «Усули шариати исломия»дан докторлик дипломини олдилар. Шу йили Дамашқ университетида мударрис бўлиб, сўнг вакил, кейин проректор, сўнгра Дамашқ университетининг «Ақийда ва дин» бўлими бошлиғи этиб тайинландилар. Дунё бўйлаб ўтадиган исломий йиғин ва конференцияларда иштирок этдилар. Иорданиянинг Уммон шаҳридаги Ислом маданияти тадқиқот маркази академиясининг аъзоси, яна Оксфорд академиясининг олий мажлиси аъзосидирлар. Араб, турк ва курд тилларини мукаммал, инглиз тилини ўртача биладилар. Турли фанларга доир қирқдан ортиқ китоблар таълиф этганлар.
Катта устозлари: 1. Али Тантовий 2. Муҳаммад Тақий Усмоний Машҳур китоблари: 1. Фиқҳус сийратин набавия 2. Шарҳу ҳикамил атоия 3. Кубро яқийниётил кавния 4. Ҳаза Волидий. Дамашқ масжидларида кунлик ва ҳафталик ваъз-иршод мажлислари бор бўлиб, минглаб эркак ва аёллар ҳозир бўлишади. Бундан ташқари, газета-журналларда исломий мавзуларда мақолалар ёзиб турадилар ва янги муаммоларга жавоб берадилар.Батафсил маълумот: http://info.islom.uz/content/view/1883/1021/