Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

«Ансор Фундейшн» нашриёти ва «Ар-раид” уюшмалари томонидан суриялик машҳур олим, журналист Одил Салоҳийнинг «Муҳаммад – Инсон ва Пайғамбар» номли китоби рус тилига уч йил мобайнида таржима қилиниб, чоп этилди. Одил Салоҳий замонамизнинг машҳур даъватчиларидан бири бўлиб, унинг инглиз тилидаги мазкур «Муҳаммад – Инсон ва Пайғамбар» номли китоби биринчи марта 1995 йили дунё юзини кўрган, ғарб оламида катта шуҳрат қозонган ва бир неча бор чоп этилган. Таржиманинг 1000 нусхадан иборат биринчи нашри «Ар-раид» уюшмаси кутубхоналарига, давлат кутубхоналари ва университетларига тақдим қилинадиган бўлди. Қолаверса, китобнинг электрон нусхаси «Ислам для всех» сайтининг «Китоблар» бўлимига қўйилади. Эслатиб ўтамиз, 2009 йил «Ансор Фундейшн» нашриёти Таҳия Исмоилнинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти» номли китоби таржимасини чоп қилган эди.