5 рабиъус сони 1446
Кўп бўлиши мақталган амаллар

Олдинги мавзудан қайси амаллар кам бўлса, мақтовга сазоворлигини билиб олдик. Ҳаётий зарурат туфайли кўп бўлиши мақталадиган амалларга зурриёт ва обрўэътибор киради. Тарихда ўтган барча пайғамбарлар шариатида, оқиллар ва донишмандлар наздида серфарзандлик комиллик ва эркаклик қуввати белгиси эканлигига бир овоздан иттифоқ қилинган. Ҳар бир инсон гуноҳмаъсиятдан сақланиши, иффат ва поклик асосида ҳаёт кечириш, кўзни тийиш, уй ва жамият ҳаётидаги шартшароит тақозосига кўра ўзаро ҳамкорлик қилиш, ўз наслини боқий қолдириш, бошга ғамташвиш ё қийинчилик тушганда дардлашиш, кексалик, ожизлик, касаллик вақтида суянчиқ бўлиши учун оила қуришга буюрилади. Бу эса суннат ва қадимий одатдир. Шунинг учун Ислом шариати бошқа илоҳий шариатлар каби оила қуришга тарғиб қилади. Чунки никоҳ пайғамбарлар суннати ва оламларнинг Робби Аллоҳ таоло рози бўладиган йўлдир.

Аллоҳ таоло никоҳга тарғиб қилиб шундай марҳамат қилади: «Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан яхшиларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билувчи зотдир»[1].

Ибн Мардувайҳ ўз «Тафсир»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Никоҳланинглар, кўпайинглар. Албатта мен қиёмат куни умматлар олдида сизлар билан фахрланаман» деган сўзларини келтиради. Бу Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган.

Имом Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятида: «Муҳаббатли ва серфарзанд аёлларга уйланинглар. Мен умматлар олдида сизнинг кўплигингиз билан фахрланаман», дейилган.

Имом Бухорий ва имом Муслим келтирган ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тарки дунё қилишдан қайтардилар», дейилган. Таркидунёчи бўлиш дунёдан узилиш, уйланиш ва турмуш қуришдан воз кечишдир.

Икки шайх ва Насоийнинг ривоятида у зот: «Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким уйланишга қодир бўлса, уйлансин. Чунки уйланиш кўзни тиювчи ва фаржни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин. Чунки бу унинг учун бичилишдир», – дедилар. Яъни рўза ҳаромдан тийилиш ва иффатни сақлаш борасида бичиш билан баробардир.

Саҳобаи киромлар шаръий кўрсатмаларни юзага чиқариш, инсоний ва табиий майлни қондириш учун уйланишга катта эътибор беришган. Аксар уламолар инсон зотининг Аллоҳ таолога бўйдоқ ҳолатда йўлиқишини хуш кўрмаганлар[2]. Аллоҳ таоло Яҳё алайҳиссаломни ожизликдан эмас, балки қодир бўла туриб уйланмай юришини мақтаган. «Буни қандай тушуниш мумкин?» деган савол туғилади. Жавоб шундан иборатки, Яҳё алайҳиссалом гуноҳлардан маъсум, ўзларини мубоҳлардан тийиб, ибодатга юзланган, жаннатнинг олий даражаларига кўтарилишга ёрдам берадиган тоатлардан чалғимаслик учун уйланишга рағбат қилмаган эди. Ким мўътадил ҳолатда бўлса, уйланишни тарк этиши мубоҳдир.

 

Ийсо алайҳиссалом нафс риёзатига берилиб, ўзларини Аллоҳ йўлига даъват учун бағишлаганлари боис уйланмаган эди. У зот бирон жойда муқим яшамас, бир маконда тунамас, шаҳармашаҳар кўчиб юрар эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом эса уйланиш билан ибодатни жамладилар. Уйланган аёллари у зотни Робблари тоатидан машғул қилиб қўймади. Балки аёлларига қўрғон бўлиб, ҳақларини адо қилдилар. Дин илмлари ва бажариш лозим ҳукмларни аёлларига таълим бериб, ҳидоятга бошлаганликлари учун солиҳ амаллари ва савоблари янада зиёда бўлди. Аёллар у зотнинг дунёвий насибаларидан эмаслигини ўзлари очиқойдин айтганлар. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай марҳамат қилдилар: «Дунёларингиздан менга аёллар ва хушбўйлик яхши кўрсатилди. Кўзимнинг қувончи намоздадир»[3]. Мазкур ҳадисда феъл мажҳул нисбатда келтирилган. Бу эса ушбу нарсаларни яхши кўришлари туғма хусусият эканига далолат қилади. Бунга худди мажбурдек эдилар. Бу ҳадис далолатига кўра, аёллар ва хушбўйлик бошқалар учун дунё неъматлари бўлса, у зот учун савоб бериладиган, даражани кўтарадиган ухровий ишлардир. Шу билан бирга, ҳаромдан тийилиш, иффатни сақлаш, нафс васвасаларини кетказиш, бемаъни ўйхаёлларни йўқотишда умматларига гўзал намуна бўлиш маънолари ҳам муҳим ўрин тутади.

Хулоса шуки, Пайғамбаримизнинг аёлларга уйланишни ёқтиришлари Аллоҳнинг розилигига, ўзларининг эмас, ўзгаларнинг фойдасига қаратилган. Бу эса бировнинг манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиш деганидир. Шунинг учун Набий алайҳиссалом икки муҳаббат орасини ажратдилар. Бу иккиси ўртасидаги фарқни баён қилиб, кўзларининг қувончи намозда эканини айтдилар. Жисмоний қувват борасида у зотга ўттиз эркакнинг қуввати берилган эди[4].

Обрўэътибор инсонлар орасида мақталади. Одамларнинг ҳурматига сазовор бўлишни, обрў қозонишни хоҳламайдиган киши бўлмаса керак. Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни «Дунё ва охиратда обрўли»[5] дея таърифлайди. Кибру ҳаво, манманлик ва ўзига бино қўймай, камтарлиги билан ажралиб турган кишининг шуҳратга эга бўлиши афзалдир. Агар ғурурга берилишдан қўрқса, хокисорлик йўлини тутгани маъқул. Бундайлар учун баланд мавқе яхшилик келтирмайди.

Имом Ҳоким ва Абу Нуъайм Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўпинча сочлари тўзиган, чанг босган, эски кийим кийган, кўримсиз одамлар борки, агар Аллоҳга дуоилтижо қилса, Аллоҳ унинг дуоилтижосини қабул қилади», деганлар.

Имом Муслим, имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда: «Албатта Аллоҳ ғойиб бўлсалар йўқланмайдиган, ҳозир бўлсалар билинмайдиган, кўзга ташланамайдиган тақводорларни яхши кўради», дейилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта камтар бўлиш баробарида ҳайбатли, виқорли, салобатли эдилар. Абу Масъуддан келтирилган ривоятда шундай дейилган: «Бир киши у зотнинг ҳузурида қалтирай бошлади. Шунда у зот: «Ўзингни бос! Мен подшоҳ ҳам, қаҳри қаттиқ золим ҳам эмасман»[6], – дедилар.

 

«Шамоилу Мустафо» китобидан


[1] Нур сураси, 32оят.

 

[2] Аллоҳ таолонинг барча кўрсатмаларига амал қилиб ўтишни хоҳлашган.

 

[3] Имом Насоий ва Ҳоким ривояти.

 

[4] Имом Насоийнинг Анас розияллоҳу анҳудан ривояти. Товус ибн Кайсон ривоятида у зотга қирқта эркакнинг кучи берилган эди, дейилган.

 

[5] Оли Имрон сураси, 54оят.

 

[6] Имом Байҳақий Абу Масъуддан мурсал ҳолда ривоят қилган. Имом Ҳоким ривоят қилган ва саҳиҳ деган.

 

14:35 / 29.12.2017
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Бағишлов
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06-май Батафсил...
Сийрат
«Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади»
  91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта,...
01:17 / 03-май Батафсил...
Сийрат
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатан мени кўрган бўлади»
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. * * *...
20:07 / 26-апрел Батафсил...
Сийрат
«Бир соат ундай, бир соат бундай»
Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди: «Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қалайсан, эй Ҳанзала?&raq...
02:59 / 27-февраль Батафсил...