22 жумадул аввал 1446
Саховатлари

Саховат борасида ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тушадиган одам йўқ эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саховат борасида эсиб турган шамолдан ҳам тез эдилар.

Уйларига келган нарсани муҳтож ва камбағалларга тарқатиб чиқмагунча ухламасдилар. Уни муҳтож ва ҳақдорларга тарқатиб чиқиш ёдларидан кўтарилган бўлса, ёдларига келиши биланоқ, барча ишни чеккага суриб биринчи ўшани бечора ва мискинларга бериб кейин хотиржам бўлар эдилар.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳолат қуйидагича васфланган:

«عَنْ عُقْبَةَ قَالَ: صَلَّيْتُ وَرَاءَ النَّبِيِّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  بِالْمَدِينَةِ الْعَصْرَ فَسَلَّمَ ثُمَّ قَامَ مُسْرِعًا، فَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ إِلَى بَعْضِ حُجَرِ نِسَائِهِ، فَفَزِعَ النَّاسُ مِنْ سُرْعَتِهِ فَخَرَجَ عَلَيْهِمْ، فَرَأَى أَنَّهُمْ عَجِبُوا مِنْ سُرْعَتِهِ، فَقَالَ: «ذَكَرْتُ شَيْئًا مِنْ تِبْرٍ عِنْدَنَا، فَكَرِهْتُ أَنْ يَحْبِسَنِي، فَأَمَرْتُ بِقِسْمَتِهِ»

Уқба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мадинада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида аср намозини ўқидим. У зот салом бердилар-да, сўнг тез туриб, аёлларидан бирининг ҳужраси томон одамларнинг елкаларидан ҳатлаб ўтиб кетдилар. Шитобларидан одамлар хавотирга тушишди. Кейин уларнинг олдига чиқиб, шитобларидан уларнинг ажабланганликларини кўриб: «Бизникида озгина ёмби тилла борлиги эсимга тушиб қолди. У мени чалғитишини ёқтирмадим ва уни тақсимлашга буюрдим», – дедилар».

Баъзи саҳобалар қайта-қайта келиб нарса сўраса, йўқ, сўзини ишлатмай берардилар. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу ҳақида шундай дейди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (нарса) сўраган эдим, бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар»[1].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ислом ҳурматидан бирор нарса сўралса, бериб юборардилар. Ҳузурларига бир киши келганида, икки тоғ орасини тўлдирадиган даражада қўй бериб юбордилар. У қавмига бориб: «Эй қавм, мусулмон бўлинглар. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом камбағал бўлиб қолишдан қўрқмаган киши каби саховат қилар эканлар», – деди[2].

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уҳуд тоғидек олтиним бўлса, шундан қарзга ажратадиганимдан бошқа бирор нарсани ҳузуримда уч кун қолдиришни истамасдим», – дер эдилар.

Ҳа! У зот келган ҳадя ва совғаларни ҳам имкон қадар тезроқ бева-бечора, етим-есир ва муҳтожларга тарқатиб чиқардилар.

Ўзлари бир нарсага муҳтож бўлиб турганда, биров келиб сўраса, унга ўшани берардилар.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақида шундай дейилади:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِبُرْدَةٍ. فَقَالَ سَهْلٌ لِلْقَوْمِ: أَتَدْرُونَ مَا الْبُرْدَةُ؟ فَقَالَ الْقَوْمُ: هِيَ شَمْلَةٌ. فَقَالَ سَهْلٌ: هِيَ شَمْلَةٌ مَنْسُوجَةٌ فِيهَا حَاشِيَتُهَا – فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَكْسُوكَ هَذِهِ. فَأَخَذَهَا النَّبِيُّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُحْتَاجًا إِلَيْهَا، فَلَبِسَهَا، فَرَآهَا عَلَيْهِ رَجُلٌ مِنَ الصَّحَابَةِ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ مَا أَحْسَنَ هَذِهِ، فَاكْسُنِيهَا. فَقَالَ: «نَعَمْ». فَلَمَّا قَامَ النَّبِيُّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، لَامَهُ أَصْحَابُهُ قَالُوا: مَا أَحْسَنْتَ حِينَ رَأَيْتَ النَّبِيَّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَهَا مُحْتَاجًا إِلَيْهَا، ثُمَّ سَأَلْتَهُ إِيَّاهَا، وَقَدْ عَرَفْتَ أَنَّهُ لَا يُسْأَلُ شَيْئًا فَيَمْنَعَهُ. فَقَالَ: رَجَوْتُ بَرَكَتَهَا حِينَ لَبِسَهَا النَّبِيُّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَعَلِّي أُكَفَّنُ فِيهَا.

«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чакмон келтирди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга кийдирсам», – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга муҳтож бўлганлари учун олиб, уни кийиб олдилар. Саҳобалардан бир киши уни кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, жуда чиройли экан-а! Уни менга бера қолинг», – деди. «Хўп», – дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб кетгач, уни шериклари койиб: «Яхши иш қилмадинг, шунга муҳтож бўлганлари учун олганларини кўра туриб, у зотдан сўрадинг. Бирор нарса сўралса, бермай қўймасликларини билардинг-ку», – дейишди. У эса: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кийганларида баракотидан умидвор бўлиб, унга кафанлансам дедим», – деди».

Мана Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг карамлари ва саховатларидан баъзи наъмуналарни келтириб ўтдик. Бу ҳам энг буюк сифатлари бўлиб, кўплаб инсонлар ва ҳатто қабилалар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сифатлари сабабли Исломга киришди.


[1] «Саҳиҳ Бухорий» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин.

[2] Имом Бухорий ривояти

15:23 / 23.02.2018
Аввалги мақола
Шамоил
«Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، عَن...
12:03 / 06.09.2023 Батафсил...
Шамоил
«Биз мерос қолдирмаймиз»
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حُسَيْنُ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَمْرِو بْنِ الْحَارِثِ، أَخِي جُوَيْرِيَةَ لَهُ صُحْبَةٌ، قَالَ...
14:44 / 28.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Мени ўзим ҳам умматимга фаратман»
حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ الْجَهْضَمِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَلَمَةُ بْنُ نُبَيْطٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ أَبِي هِنْدَ، عَنْ نُبَيْطِ بْنِ شَرِيطٍ، عَنْ...
15:13 / 23.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам душанба куни вафот этдилар»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، وعياش العنبرى , وسوار بن عبد الله , وغير واحد , قالوا: أخبرنا يحيي بن سعيد , عن سفيان الثورى , عن موسى بن أبي عائشة , عن عبيد الله , عن ابن عباس وعائشة: أن أبا بكر...
17:31 / 21.08.2023 Батафсил...