8 жумадис сони
1446
Ўзбекистон ҳудудида саҳоба, тобеин ва табаъа тобеинларнинг қабрлари борми?
الحمد لله رب العالمين وصلى الله وسلم على نبينا محمدٍ وعلى آله وأصحابه ومن تبعهم بإحسانٍ إلى يوم الدين
Савол: Ўзбекистонда саҳоба,тобеин ва табаъа тобеинларнинг қабрлари борми?
Жавоб: Аслида, Мовароуннаҳр диёрини фатҳ қилиш учун Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу сингари айрим саҳобалар ва кўп тобеинлар келишган. Баъзилари шу заминда ё вафот этишган, ёки шаҳид бўлишган.
Биз Самарқанд шаҳридаги Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу (Шоҳи Зинда) қабрларидан бошқасини билмаймиз. Қусам ибн Аббос ибн Абдулмутталиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаси бўлиб, у Зотга жуда ҳам ўхшар эди. Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуни Қусам розияллоҳу анҳунинг онаси эмизгани учун улар эмикдош ҳисобланадилар. Қусамнинг ака-укалари: Фазл, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ ва Касир.Онаси Уммул Фазл Лубоба бинти Ҳорис Ҳилолия розияллоҳу анҳо Хадижа розияллоҳу анҳодан кейин Маккада биринчи мусулмон бўлган. Пайғамбаримиз Қусам розияллоҳу анҳуни уловда орқаларига мингаштириб юрганлар. Қусам розияллоҳу анҳу Пайғамбаримизни дафн қилишда қатнашган ва қабрга тушган саҳобалар ичида лаҳаддан энг охирги бўлиб чиққан. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Қусам розияллоҳу анҳуни Макка (ёки Мадина)га волий қилиб тайинлаган. Муовия даврида ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўғли Саъид билан Самарқандни фатҳ этишга боради ва ҳижрий 57 (милодий 677) йили ўша ерда шаҳид бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Ибнул Асир, «Усдул ғоба», 2/407;
Ибн Касир, «Ал-бидоя ван ниҳоя», 8/78;
Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 5/437, «Тарихул Ислом», 2/531;
Абу Нуайм, «Маърифатус саҳоба», 4/2356;
Хатиб Бағдодий, «Ал-асмоул мубҳама фил анбоил муҳкама», 1/63;
Ибн Абдул Барр, «Ал-истийъоб фи маърифатил асҳоб», 1/404;
Зириклий, «Ал-аълом», 5/190;
Жазарий, «Жомеъул усул фи аҳодисир Расул», 12/787;
Муҳаммад ибн Юсуф Солиҳий Шомий, «Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ибод», 11/119.
01:08 / 27.06.2020
18202
Аввалги мақола
Пайғамбарларга туширилган саҳифалар
Нубувват
3744
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
246
Саловотлар
Сахобалар
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023
Сахобалар
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023
Сахобалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023
ٍКўп кўрилганлар