«Фиқҳу сийра» китобининг иккинчи нашр муқаддимасидан таржима қилинди
Бу қилган ишимни яхши қарши олган ўқувчилардаги олқишлар ва ҳурсандчиликларини кўрганимда ғарбшунос ва шарқшуносларнинг ҳамтовоқлари, жоҳил кимсалар, ёмонликка чорловчилар ва фикрий хуружларни ўзларига касб қилиб олганлар қанчалар узоқ вақт, катта меҳнат ва кетма-кет ёзишмаларга берилмасинлар қилган ишлари ҳақни ботилга айлантириш ёки ботилни ҳаққа айлантиришга сабаб бўла олмаслигига энг катта далил эканини билдим. Фикрий ҳақиқатни алдаш, ўзгартириш имкони бўлса ҳам, лекин уни йўқотишнинг иложи йўқ. Ўзгаришни ўзи ҳам фақат озгина муддатгача тура олади холос. Сўнгра шунча қилинган фириблар барбод бўлади, ўзгартирилган нарсалар кетади, ҳақиқат яна бир бор янгидан порлай бошлайди. Бу ишлардан тадқиқотчилар ва ақл эгалари фикрларини янада эҳтиёткорлик ва диққатларини кучайтиришга хизмат қиладиган ибрат оладилар.
Одамлар: «Охирги йилларда мусулмонлар Исломий манҳажларидан йироқлашган», деб айтишлари қанчалик тўғрилигини билмадиму, лекин менимча ҳозирги кундаги ўсиб келаётган авлод мусулмонлар яқин ўтган бирор замонда эга бўлмаган Исломни англаш, нозик мулоҳаза ва фикрлашга эга бўлдилар. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан бундай нарса ўз самарасини бериб, бузуқликларни тузатадиган, эгриларни тўғрилайдиган, Исломий бинони яна бир бор янгидан тиклайдиган ижобий ҳаракатга айланади.
Бошқа тарафдан олганда бу баҳсларни ёзишда фақатгина таҳлил қиладиган адабий услубдан қоидалар ва ҳукмлар олинадиган ўқув услубида ёзишни афзал кўрдим. Гарчи ҳар иккисининг ўзига яраша фойдалари ва устунликлари бўлса ҳам. Сабаби бу китобни тақдим қилган ўрним университетга хос бўлиб, фақатгина мен танлаган услубдагина уйғунлашар эди. Тадқиқотни тўлақамровли баён қила олмаганимни, муолажа қилиш керак бўлган нарсаларни билсамда, бу танлаган услубимда ўта эҳтиёткор бўлишга, янада кенгроқ ёндашишга ундаган ўқувчиларнинг олқишларига сазовор бўлдим. Тадқиқотни тўлақамровли қила олмаганимни боиси аввало, шубҳасиз менинг камчилигим ва ожизлигим. Иккинчидан, мен ўқувчига озгина куч сарфлаб китобнинг ҳаммасини ўқиш қийин бўлиб қоладиган даражада масалаларни ва ҳукмларни кўпайтириб юборишни хоҳламадим. Агар китоб мана шундай даражага етиб қолса, менимча фойдаси кам бўлади ва ўқувчи умумий ҳолатларда ўрганиш, ўқиш учун оладиган енгил китоб бўлиш ўрнига баъзи муносабатлардагина қўлига оладиган манбага айланиб қолади.
Лекин, инсонлар орасида мен қилган иш ёқмайдиган бир тоифа ҳам бор бўлиб, уларнинг баъзилари илмий тадқиқотни янада рўёбга чиқаришга ёрдам бериш ўрнига бу ишимни ҳасад ва адоват либоси билан бурканган йўлдан юриб танқид қила бошладилар.
Тадқиқот асносида бирор хатога оғишиб кетганимга, бирор ҳукм ёки далилни баён қилаётганимда мендан содир бўлган эътиборсизликка ихлосли биродарим тарафидан келган огоҳлантиришни жон деб қабул қилган ва огоҳлантиргани учун ташаккурлар айтиб, унинг ҳаққига дуолар қилган бўлардим. Лекин бунинг ўрнига ашаддий тарафкашлик сабабидан устун бўлиш, қасд олиш, ёмонлик қилиш учун бўлган очиқ равшан истакдан келиб чиқадиган ниҳоясиз дашномларга дуч келдим.
Масалан, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларида саҳобаларнинг қилган ишларида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётлик ҳолларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам васила қилишни шариатда бор эканини яширин эмас, очиқ ва равшан ҳолатда топдим. Сўнгра рад қилиб бўлмайдиган далил ва ҳужжатларни келтирганимдан сўнг, васила масаласини аниқ қилиб айтиб ўтдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида келган одамни ҳурмат қилиш мақсадида ўриндан туриш шариатда бор эканини топдим. Бу далилларни зикр қилиб ўтдим ва уламолар айтиб ўтган, келган одам учун ўриндан туриш ва ўтирган одам учун ўриндан туриш ўртасидаги фарқларни, бу борада суннат айтиб ўтган нарсаларни тушунарли ҳолда айтдим. Сўнгра, ўриндан туриш саҳиҳ суннат, усуллар ва ҳукмлар баён қилган шартларга мувофиқ келадиган бўлса, шариатда бор эканига қарор қилдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида қазо намози хоҳ қасддан, хоҳ беҳосдан қазо бўлган бўлса, уни қазо қилиб ўқиш шариатда бор эканини кўрсатадиган нарсаларни топдим. Сўнгра, далилларни айтиб, уларга қараб ҳукм чиқардим.
Агар далиллар мен суянган нарсадан бошқа нарсага ҳукм чиқаришини билсам, албатта айтган сўзимдан бошқасини айтаман, асл қоида ва далил бошлайдиган нарсага эргашаман. Лекин, мен бирор вазиятда ҳам ҳозирги кундаги барча имомлар ва олимларга қарши чиқиб, балки, уларни обрўсини тўкишдан, барчанинг олдида лаънатлашдан тап тортмайдиган, янги мазҳаб тузиб олишни хоҳлаётган баъзи тоифаларга тақлид қилиб ҳукмлар ва далиллар англатиб турган нарсалардан кўз юма олмайман.
Ақлимиздаги илмий тадқиқоти нафсга ҳукумрон бўлган мана бундай ашаддий тарафкашликка айланиб қолишидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраймиз!
Инсонлар фикрини, вақтини ўзларининг фаръий ижтиҳодлари ва фикрлари билан банд қилаётган бу тоифа муолажа қилиш, мусулмонларни унинг офатларидан халос қилиш йўлида катта куч сарфлаш керак бўлган, инсонлар дуч келаётган улкан ва хатарли масалалар ва мушкилотларни бошқа тарафдан ечишга бор кучларини сарфлашларини жуда ҳам хоҳлар эдим. Лекин, хайратланарлиси шундаки, бу тоифа пайдо бўлаётган янги замонавий нарсалар борасида ўзларини билмаганга солиб, елка қисиб йўлида давом этаверади. Дин ва иймон овчилари ақл атрофида кезиб юрадилар. Бу тоифа эса, хотиржам ҳолда инсонлар орасида янги бўлмаган, аввалдан ихтилоф бўлиб келган, фақат кек-адоватни пайдо қилишдан бошқа нарсага хизмат қилмайдиган душманчилик кутиладиган, фойдасиз масалаларни тарқатиш билан ўз нафсига оро беради.
Бу тоифа қилаётган ишида Аллоҳ таолонинг розилиги учун холис ҳаракат қилаётган бўлса, кўнгиллари хотиржам бўлган фикрни қабул қилишлари ва бошқалар ҳам улар каби бу фикрга хотиржам рози бўлгунларича муҳлат беришлари, инсонларга хусумат, жабр қилиш ва уларни тентакка чиқариш учун бор кучларини сарфлашдан тийилиш уларнинг имкониятларида бор эди. Бизлардан олдинги барча мусулмонлар қатъий бўлган эътиқодий ва амалий ишларни маҳкам ушлашга ижмо қилганлар ва бор куч ва ғайратларини ўша нарсаларга аҳамият бериш ва ҳимоя қилишга қаратганлар. Зонний ижтиҳодий масалаларда баҳс қилсалар кўп ўринларда бирор киши бошқаларни ўз зеҳнига келган фикрга эргашишга ундамасдан бир нечта мазҳабга бўлиниб ихтилоф қилганларига парво қилмас эдилар.
Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин, айтилган ишларни бирортасини қилганларида эди, бешик босқичидан ўтишдан олдин Исломий бирликка путур етган, ҳозирги кунда Исломий тарихимизда бўлиб ўтган буюклик, илм-маърифат, маданият, куч-қувват кўринишлари билан фахрланаётган нарсаларимизни босиб ўтмаган бўлар эдик.
Айтиб ўтилган тоифага қарши чиқиб, фаҳмлашда жумҳур мусулмонларнинг мазҳабини қабул қилиб баҳс олиб борган масалаларимда ўқувчиларни ўрганиб бўлгандан ва далил олиш йўлларини билиб олгандан сўнг кўнглига бирор фикрий тарафкашликни келтирмасдан, фикри ва ақли хотиржам бўлган нарсага эргашишга эмас, балки бор эътиборини далилга, унинг саломатлилиги ва қанчалар қувватли эканига қаратишга чақирмоқчиман.
Икки киши ўзини қаноатлантирадиган далили бўлган ҳолда бирор масала устида ихтилоф қилишлари хатарли эмас. Балки, бор хавфу хатар зеҳндаги фикр нафсга тобе бўлган тарафкашликка айланиб қолишидадир.
Аллоҳ таолодан бизларни ҳақда жамлашини, тўғри йўлга ҳидоят қилишини, амалларимизнинг барчасини Ўзининг розилиги учун бўлишини сўрайман. Зеро У Самиъ, Мужиб зотдир.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
Дамашқ, Ҳижрий 1388 йил, 17 Жумодул аввал Милодий 1968 йил, 10 июль.
Буни қарангки, бу китобнинг ёзилганига 45 йилдан кўп вақт ўтибди. Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ эса, ўша пайтларда қирқ ёшга ҳам тўлмаган эдилар. Бу зотнинг қаламлари ёшликлариданоқ ўткир бўлган эди. Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олган бўлсин. Аллоҳ таоло бу зотни мусулмонлар тарафидан Ўзи мукофотласин, дин йўлида қилган хизматларига бериладиган ажрларни кўпайтириб берсин. «Фиқҳус сийра» китобининг иккинчи нашр муқаддимасини таржима қилганим асносида бирор камчилик, тушунмовчилик бўлган бўлса кечирим сўрайман, бирор фойда олсангиз Аллоҳ таолодан, камчилик бўлса каминадан кўринг. Аллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин! Омин!
Махсумхонов Раҳматилла