حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: أَخْبَرَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ: أَخْبَرَنَا هَمَّامٌ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ: قُلْتُ لأَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: هَلْ خَضَبَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم ؟ قَالَ: لَمْ يَبْلُغْ ذَلِكَ، إِنَّمَا كَانَ شَيْئًا فِي صُدْغَيْهِ وَلَكِنْ أَبُو بَكْرٍ، خَضَبَ بِالْحِنَّاءِ وَالْكَتَمِ
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликдан: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сочларини бўяганмилар?», деб сўрадим. У: «Бўяшга етиб бормаган. Фақат икки чаккаларида озгина нарса (оқ мўй) бор эди холос. Лекин Абу Бакр ҳино ва катам (Катам ‒ Яманда ўсадиган ўсимлик, ундан бўёқ олинади, бўялганда тўқ қизил ранг беради. Уни ҳинно билан аралаштириб бўялганда эса қизғиш-қорамтир ранг ҳосил бўлади) билан бўярди», деди».
حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، وَيَحْيَى بْنُ مُوسَى، قَالا: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ: مَا عَدَدْتُ فِي رَأْسِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَلِحْيَتِهِ، إِلا أَرْبَعَ عَشْرَةَ شَعَرَةً بَيْضَاءَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари ва соқолларида фақатгина ўн тўрт дона оқ соч толаларини санаганман».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси