Робиъул-аввал ойининг 11-куни
Ҳижрий 648-йил 11-робиъул-аввал куни (милодий 1260-йил 25-феврал) Ҳалаб шаҳри Ҳулакунинг қўлида қулаши оқибатида Ҳалаб қалъаси ҳам таслим бўлишга мажбур бўлди. Бу жангда ҳалаб жангчилари қўлларидан келганича ҳужумга қарши турдилар. Лекин қалъани душмандан ҳимоя қилишга кучлари етмади.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйқу пайтида исмид суришни канда қилманг. Чунки у кўзни равшанлаштиради ва сочни ўстиради », дедилар».
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ الْمُفَضَّلِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُثْمَانَ بْنِ خُثَيْمٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ خَيْرَ أَكْحَالِكُمُ الإِثْمِدُ، يَجْلُو الْبَصَرَ، وَيُنْبِتُ الشَّعْرَ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сурмаларингизнинг энг яхшиси исмиддир. У кўзни равшанлаштиради ва сочни ўстиради», дедилар».
حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُسْتَمِرِّ الْبَصْرِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو عَاصِمٍ، عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَبْدِ الْمَلِكِ، عَنْ سَالِمٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: عَلَيْكُمْ بِالإِثْمِدِ، فَإِنَّهُ يَجْلُو الْبَصَرَ، وَيُنْبِتُ الشَّعْرَ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмид суришни канда қилманг. Чунки у кўзни равшанлаштиради ва сочни ўстиради», дедилар».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси