Робиъул-аввал ойининг 15-куни
- Ҳижрий 322-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 934-йил 5-март) Фотимийлар давлати муассиси ва Мағриб араб давлатининг биринчи халифаси Убайдуллоҳ Маҳдий вафот этди.
- Ҳижрий 329-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 940-йил 8-декабр) Аббосийларнинг 20-халифаси Розий Биллаҳ Аббосий вафот этди. У Аббосийлар давлати тахтига 25 ёшида ўтириб, 7 йил ҳукмронлик қилди.
- Ҳижрий 773-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1371-йил 26-сентябр) Усмонлилар қўшини “Гирмен” жангида балгар ва римликлар устидан ғалаба қозонди. Бу жангда Усмонлилар қўшини Андриатика денгиз соҳлига қадар ҳудудни эгаллади.
- Ҳижрий 1143-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1730-йил 28-сентябр) Султон Маҳмуд I ибн Мустафо II Усмонлилар халифалиги тахтига ўтирди. У Усмонлилар халифаларининг 24-вакили ҳисобланади.

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ , حَدَّثَنَا جعفر بن سليمان الضبعي , عن مالك بن دينار قال: مَا شَبِعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ خُبْزٍ قَط , وَلَحم إِلاَّ عَلى ضفَفَ
قال مالك بن دينار: سألت رجلا من أهل البادية: ما الضفف ؟ فقال: أن يتناول مع الناس
Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон нон ёки гўштдан тўйиб емаганлар. Фақатгина (уйларига) меҳмон келганда тўйиб еганлар».
Молик ибн Динор айтади: «Бодия аҳлидан бўлган бир кишидан: «Зуфаф нима дегани?», деб сўрадим. У: «(таомни) одамлар билан тановул қилиш», деди».
حَدَّثَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ دَلْهَمِ بْنِ صَالِحٍ، عَنْ حُجَيْرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ النَّجَاشِيَّ أَهْدَى لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، خُفَّيْنِ، أَسْوَدَيْنِ، سَاذَجَيْنِ، فَلَبِسَهُمَا ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَيْهِمَا
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Нажоший Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қора рангига бошқа ранг аралашмаган иккита махси совға қилди. У зот махсини кийдилар. Сўнг таҳорат олиб, уларга махс тортдилар».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси