حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ وَهْبٍ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كَانَ خَاتَمُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مِنْ وَرِقٍ، وَكَانَ فَصُّهُ حَبَشِيًّا
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари кумушдан эди. Кўзи ҳабаший эди», деди.
Бу узукнинг тоши ақиқдан бўлиб, Ҳабашистондан келтирилган, шунинг учун ҳабаший дейилган. Шунингдек, баъзи уламолар «Тоши қора бўлгани учун ҳам ҳабаший дейилган», дейишган.
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ أَبِي بِشْرٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم اتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، فَكَانَ يَخْتِمُ بِهِ وَلا يَلْبَسُهُ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кумушдан узук қилиб олдилар. У билан муҳр босар, тақмас эдилар».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси