Робиъул-аввал ойининг 13-куни
- Ҳижрий 1-йил 13-робиъул аввал жума куни (милодий 622-йил 24-сентябр) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага етиб келдилар.
- Ҳижратнинг 11- йили, раббиъул аввал ойининг 13-куни, яъни душанба куни эди. (Мелодий 632 йили, 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади). Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёшлари қамария йил ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсия йил ҳисоби бўйича 61 ёшу 84 кун эди.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَهْبُ بْنُ جَرِيرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبِي، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ: كَانَتْ قَبِيعَةُ سَيْفِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ فِضَّةٍ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг дастаси кумушдан эди».
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ هِشَامٍ، قَالَ: حَدَّثَنِي أَبِي، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي الْحَسَنِ، قَالَ: كَانَتْ قَبِيعَةُ سَيْفِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ فِضَّةٍ
Саид ибн Абу Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг дастаси кумушдан эди».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси