Робиъул-аввал ойининг 21-куни
- Ҳижрий 580-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1184-йил 2-июл) халифа Абу Яъқуб Юсуф қўмондонлигида «Муваҳҳид» жангчилари Андалуснинг «Шафтрайн» шаҳрини насронийлар ҳукмронлигидан озод қилдилар.
- Ҳижрий 923-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1517-йил 13-апрел) Мамолик давлатининг охирги султонларидан бири султон Тумонбой қатл қилинди. Тумонбойнинг қатл қилиниши билан Мамолик давлати қулаб, Миср Усмонлилар ҳукмронлигига ўтди.
- Ҳижрий 1033-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1624-йил 12-январ) Эрон Сафавийлари Бағдодни 3 ой қамал қилиб, Усмонлилар ҳукмронлигидан маҳрум қилди. Шундан сўнг Сафавийлар Бағдодни 15 йил мобайнида бошқарди.
- Ҳижрий 1255-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1839-йил 3-июн) Хитой «Афюнга қарши уруш» шиори остида минглаб тонна афюнни ёқиш орқали байрам эълон қилди.

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَالِكُ بْنُ أَنَسٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ وَعَلَيْهِ مِغْفَرٌ، فَقِيلَ لَهُ: هَذَا ابْنُ خَطَلٍ مُتَعَلِّقٌ بِأَسْتَارِ الْكَعْبَةِ، فَقَالَ: اقْتُلُوهُ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кирганда бошларида дубулға бор эди. у зотга: «Мана Ибн Хатал каъбапўшга осилиб олган», дейилди. У зот: «Ўлдиринглар уни», дедилар».
حَدَّثَنَا عِيسَى بْنُ أَحْمَدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ وَهْبٍ، قَالَ: حَدَّثَنِي مَالِكُ بْنُ أَنَسٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ، وَعَلَى رَأْسِهِ الْمِغْفَرُ، قَالَ: فَلَمَّا نَزَعَهُ جَاءَهُ رَجُلٌ، فَقَالَ لَهُ: ابْنُ خَطَلٍ مُتَعَلِّقٌ بِأَسْتَارِ الْكَعْبَةِ، فَقَالَ: اقْتُلُوهُ،
قَالَ ابْنُ شِهَابٍ: وَبَلَغَنِي أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، لَمْ يَكُنْ يَوْمَئِذٍ مُحْرِمًا
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фатҳ йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларида дубулға билан Маккага кирдилар. Уни (бошларидан) ечганда бир киши келиб, у зотга: «Ибн Хатол Каъбапўшга осилиб олган», деди. У зот: «Уни ўлдиринглар», дедилар».
Ибн Шиҳоб айтади: «Менга етган хабарга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша пайтда эҳромда бўлмаганлар».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси