Робиъул-аввал ойининг 5-куни
- Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
- Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
- Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، قَالُوا: حَدَّثَنَا عِيسَى بْنُ يُونُسَ، عَنْ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ اللهِ مَوْلَى غُفْرَةَ، قَالَ: أَخْبَرَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ
مُحَمَّدٍ مِنْ وَلَدِ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ، قَالَ: كَانَ عَلِيٌّ إِذَا وَصَفَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: كَانَ إِذَا مَشَى تَقَلَّعَ كَأَنَّمَا يَنْحَطُّ مِنْ صَبَبٍ
Али ибн Абу Толибнинг авлодидан Иброҳим ибн Муҳаммад айтади:
«Али розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаганда: «У зот юрганда гўё қияликдан тушиб келаётгандек оёқларини ердан куч билан кўтарардилар», дер эди».
حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبِي، عَنِ الْمَسْعُودِيِّ، عَنْ عُثْمَانَ بْنِ مُسْلِمِ بْنِ هُرْمُزَ، عَنْ نَافِعِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ، عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا مَشَى، تَكَفَّأَ تَكَفُّؤًا، كَأَنَّمَا يَنْحَطُّ مِنْ صَبَبٍ
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юрганда гўё қияликдан тушаётгандек қоматларини тик қилиб юрар эдилар».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси