Робиъул-аввал ойининг 5-куни
- Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
- Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
- Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.

حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا مِسْعَرٌ، عَنْ أَبِي صَخْرَةَ جَامِعِ بْنِ شَدَّادٍ، عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ، قَالَ: ضِفْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَأُتِيَ بِجَنْبٍ مَشْوِيٍّ، ثُمَّ أَخَذَ الشَّفْرَةَ فَجَعَلَ يَحُزُّ، فَحَزَّ لِي بِهَا مِنْهُ، قَالَ: فَجَاءَ بِلالٌ يُؤْذِنُهُ بِالصَّلاةِ فَأَلْقَى الشَّفْرَةَ، فَقَالَ: مَا لَهُ تَرِبَتْ يَدَاهُ ؟، قَالَ: وَكَانَ شَارِبُهُ قَدْ وَفَى، فَقَالَ لَهُ: أَقُصُّهُ لَكَ عَلَى سِوَاكٍ أَوْ قُصُّهُ عَلَى سِوَاكٍ
Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни тунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга меҳмон бўлдим. Тоблаб пиширилган биқин гўшти келтирилди. У зот катта пичоқни олиб уни кеса бошладилар. Ундан кесиб менга ҳам бердилар. Шу пайт Билол келиб, намоз вақти бўлганини билдирди. У зот пичоқни ташлаб: «Бу барака топкурга нима бўлди?», дедилар. Билолнинг мўйлаби узун бўлиб (лабига) тушганди. У зот Билолга: «Мўйлабингни мисвакка қўйиб қисқартираман – ёки мисвакка қўйиб уни қисқартир –», дедилар».
Изоҳ: «Барака топкур» деб ўгирилган жумла сўзма-сўз таржима қилинса, «Ўнг қўлинг тупроққа қорилгур», дегани бўлади. Баъзида «ўнг қўл» ўрнига «икки қўл» деб ҳам ишлатилади. Қўлнинг тупроққа қорилиши эса камбағал бўлиб қолишдан киноя. Аммо араблар истеъмолида унинг асл маъноси йўқ бўлиб кетган, балки бирор нарсага ундаш, ажабланиш, инкор қилиш маъноларида ишлатиладиган иборага айланиб қолган. Ўзбек тилида бундай ўринларда ишлатиладиган жумлалар орасида юқоридаги ибора маъно жиҳатидан яқинроқ кўрингани учун, шу қўйилди.
Овқат ҳозир бўлганда, намознинг вақти чиқиб кетишига ҳали кўп вақт бўлса, таомни еб кейин намоз ўқилади. Билол розияллоҳу анҳу мана шуни риоясини қилмаганликлари учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан танбеҳ эшитдилар.
حَدَّثَنَا وَاصِلُ بْنُ عَبْدِ الأَعْلَى، قَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ فُضَيْلٍ، عَنْ أَبِي حَيَّانَ التَّيْمِيِّ، عَنْ أَبِي زُرْعَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: أُتِيَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِلَحْمٍ، فَرُفِعَ إِلَيْهِ الذِّرَاعُ، وَكَانَتْ تُعْجِبُهُ، فَنَهَسَ مِنْهَا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга гўшт келтирилди. У зотга қўйнинг қўли узатилди. (Қўйнинг) шу жойи у зотга ёқар. Ундан бир тишлам тишладилар».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси