25 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

«Кавсар»нинг маъноси
الحمد لله رب العالمين وصلى الله وسلم على نبينا محمدٍ وعلى آله وأصحابه ومن تبعهم بإحسانٍ إلى يوم الدين
Савол: Қуръони каримнинг «Кавсар» сурасида Аллоҳ таоло: «Албатта, Биз Сизга кавсарни ато қилдик», деган. Оятдаги «кавсар»нинг маъносини тушунтириб берсангиз.
Жавоб: «Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «Кавсар» сўзидан олинган. «Кавсар» сўзи луғатда кўп яхшилик маъносини англатади. Арабларда сон, қадр-қиймат ва аҳамият жиҳатидан кўп бўлган нарсага кавсар дейилади. Ушбу сурадаги Кавсардан мурод эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга икки дунёда берилган кўп яхшиликлардир. Машҳур муфассирлардан Абу Ҳайённинг айтишларича, Кавсардан мурод нималиги ҳақида йигирма олти хил нарса зикр қилинган.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр қилинади: «Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин ва қордан оқдир. Ким ундан ичса, абадий чанқамайди».
Имом Муслим ва Имом Термизийлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда турган эдилар, бир оз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум-ла бошларини кўтардилар. Биз: «Сизни нима кулдирди, эй Аллоҳнинг Расули?», дедик. «Менга ҳозиргина бир сура туширилди», деб: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар» сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: «Кавсар нималигини биласизларми?», дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир», дедик. «У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича. Улар ичидан бир бандани суғуриб олинади. Мен: «У менинг умматимдан!» дейман. Шунда: «Бу сендан кейин нима қилганини билмайсан », дейилади».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Кавсар – кўп яхшилик» деган. Шу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёда берилган нубувват, Қуръон, илм, умматнинг кўплиги, душманларга ғолиблик, фатҳларнинг кўплиги ва охиратда бериладиган шафоат, ҳавз, мақоми маҳмуд кабилар ҳаммаси кавсардан ҳисобланади, деганлар».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Тафсири Ҳилол», 6-жуздан.
08:02 / 27.06.2020
18112
Аввалги мақола
Кейинги мақола
У зотдан инсоният қарздордир
737
Сийрат
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024
ٍКўп кўрилганлар