حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ مَالِكِ بْنِ أَنَسٍ (ح) وَحَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مُوسَى، قَالَ: حَدَّثَنَا مَعْنٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ سُهَيْلِ بْنِ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: كَانَ النَّاسُ إِذَا رَأَوْا أَوَّلَ الثَّمَرِ جَاءُوا بِهِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَإِذَا أَخَذَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي ثِمَارِنَا، وَبَارِكْ لَنَا فِي مَدِينَتِنَا، وَبَارِكْ لَنَا فِي صَاعِنَا وَفِي مُدِّنَا، اللَّهُمَّ إِنَّ إِبْرَاهِيمَ عَبْدُكَ وَخَلِيلُكَ وَنَبِيُّكَ، وَإِنِّي عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ، وَإِنَّهُ دَعَاكَ لِمَكَّةَ، وَإِنِّي أَدْعُوكَ لِلْمَدِينَةِ، بِمِثْلِ مَا دَعَاكَ بِهِ لِمَكَّةَ وَمِثْلِهِ مَعَهُ، قَالَ: ثُمَّ يَدْعُو أَصْغَرَ وَلِيدٍ يَرَاهُ، فَيُعْطِيهِ ذَلِكَ الثَّمَرَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Одамлар илк мевани кўрганларида уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб, «Аллоҳим, меваларимизга барака бергин! Мадинамизга барака бергин! Соъимизга барака бергин! Муддимизга барака бергин! Аллоҳим, Иброҳим Сенинг банданг, халилинг ва набийингдир. Мен ҳам Сенинг банданг, набийингман. У Сенга Макка учун дуо қилди. Мен Сенга Мадина учун худди у Макка учун қилган дуони ва яна ўшанчани дуо қиламан!» дердилар. Кейин энг кичик болани чақириб, мевани унга берардилар».
Изоҳ:
Соъ ўлчов бирлиги бўлиб, ҳажмда 3,330 литрга, оғирликда эса 3,250 килограммга тўғри келади.
Мудд ҳам ўлчов бирлиги бўлиб, ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 812,5 граммга тўғри келади.
202- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ حُمَيْدٍ الرَّازِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُخْتَارِ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي عُبَيْدَةَ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ، عَنِ الرُّبَيِّعِ بِنْتِ مُعَوِّذِ بْنِ عَفْرَاءَ، قَالَتْ: بَعَثَنِي مُعَاذُ بْنُ عَفْرَاءَ بِقِنَاعٍ مِنْ رُطَبٍ وَعَلَيْهِ أَجْرٍ مِنْ قِثَّاءِ زُغْبٍ وَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُحِبُّ الْقِثَّاءَ، فَأَتَيْتُهُ بِهِ وَعِنْدَهُ حِلْيَةٌ قَدْ قَدِمَتْ عَلَيْهِ مِنَ الْبَحْرَيْنِ، فَمَلأَ يَدَهُ مِنْهَا فَأَعْطَانِيهِ
Рубаййиъ бинти Муаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳо айтади:
«(Амаким) Муоз ибн Афро Хурмо япроқларидан ясалган бир идишда хурмо билан мени жўнатди. Идишда майин мўйли кичик тарралар ҳам бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таррани яхши кўрардилар. Мен уни у зотга олиб борганимда, ҳузурларида Баҳрайндан у зотга юборилган тақинчоқлар бор экан. У зот тақинчоқдан қўлларини тўлдириб (ҳовучлаб) олдиларда менга бердилар».
Изоҳ:
Тарра – бодрингнинг бир тури. Одатда узунроқ, серсув, серуруғ бўлади.
Бу ҳозирги Баҳрайн давлати эмас. Бу Уммон билан Басра ўртасидаги маълум бир ҳудуд.
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси