Набий алайҳиссаломнинг ҳазиллари

4 ой аввал 533 siyrat.uz

حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ، عَنْ شَرِيكٍ، عَنْ عَاصِمٍ الأَحْوَلِ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، قَالَ لَهُ: يَا ذَا الأُذُنَيْنِ،

قَالَ مَحْمُودٌ: قَالَ أَبُو أُسَامَةَ: يَعْنِي يُمَازِحُهُ

 

Осим Аҳвал раҳматуллоҳи алайҳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга (яъни: Анасга) «Эй икки қулоқли», деган эканлар».

Маҳмуд: «Абу Усома: «У зот Анас билан ҳазиллашганлар», деган», деди.

 

حَدَّثَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ أَبِي التَّيَّاحِ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: إِنْ كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، لَيُخَالِطُنَا حَتَّى يَقُولَ لأَخٍ لِي صَغِيرٍ: يَا أَبَا عُمَيْرٍ، مَا فَعَلَ النُّغَيْرُ ؟ .

قَالَ أَبُو عِيسَى: وَفِقْهُ هَذَا الْحَدِيثِ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، كَانَ يُمَازِحُ وَفِيهِ أَنَّهُ كَنَّى غُلامًا صَغِيرًا، فَقَالَ لَهُ: يَا أَبَا عُمَيْرٍ . وَفِيهِ أَنَّهُ لا بَأْسَ أَنْ يُعْطَى الصَّبِيُّ الطَّيْرَ، لِيَلْعَبَ بِهِ وَإِنَّمَا، قَالَ لَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: يَا أَبَا عُمَيْرٍ، مَا فَعَلَ النُّغَيْرُ ؟ لأَنَّهُ كَانَ لَهُ نُغَيْرٌ يَلْعَبُ بِهِ فَمَاتَ، فَحَزِنَ الْغُلامُ عَلَيْهِ فَمَازَحَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: يَا أَبَا عُمَيْرٍ، مَا فَعَلَ النُّغَيْرُ ؟

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто менинг укамга: «Эй Абу Умайр, нима қилиб қўйди Нуғайр?» («Нуғайр» сўзи «нуғор»нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у тумшуғи қизил, чумчуққа ўхшаган кичкина қушдир.) деганлар».

Абу Исо айтади: «Бу ҳадисдан қуйидаги нарсаларни тушуниш мумкин:

· Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазиллашишлари;

· Ёш болага куня қўйиб, «Абу Нумайр», дея чақиришлари;

· Ёш болага ўйнаши учун қушча беришнинг зиёни йўқлиги;

Абу Умайрнинг қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолиб, Абу Умайр маҳзун бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрни эркалаб: «Эй Абу Умайр, нима қилиб қўйди Нуғайр», деганлар.

 

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

Абдулазиз Усмон таржимаси




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ