Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тунда «Бақара» сурасини ўқидилар

1 йил аввал 625 Абдулазиз Усмон

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، قَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ، عَنْ أَبِي حَمْزَةَ، رَجُلٍ مِنَ الأَنْصَارِ، عَنْ رَجُلٍ مِنْ بَنِي عَبْسٍ، عَنْ حُذَيْفَةَ بْنِ الْيَمَانِ، أَنَّهُ صَلَّى مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مِنَ اللَّيْلِ، قَالَ: فَلَمَّا دَخَلَ فِي الصَّلاةِ، قَالَ: اللَّهُ أَكْبَرُ ذُو الْمَلَكُوتِ وَالْجَبَرُوتِ، وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْعَظَمَةِ، قَالَ: ثُمَّ قَرَأَ الْبَقَرَةَ، ثُمَّ رَكَعَ رُكُوعَهُ نَحْوًا مِنْ قِيَامِهِ، وَكَانَ يَقُولُ: سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ، سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، فَكَانَ قِيَامُهُ نَحْوًا مِنْ رُكُوعِهِ، وَكَانَ يَقُولُ: لِرَبِّيَ الْحَمْدُ، لِرَبِّيَ الْحَمْدُ ثُمَّ سَجَدَ، فَكَانَ سُجُودُهُ نَحْوًا مِنْ قِيَامِهِ، وَكَانَ يَقُولُ: سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى، سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، فَكَانَ مَا بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ نَحْوًا مِنَ السُّجُودِ، وَكَانَ يَقُولُ: رَبِّ اغْفِرْ لِي، رَبِّ اغْفِرْ لِي حَتَّى قَرَأَ الْبَقَرَةَ، وَآلَ عِمْرَانَ، وَالنِّسَاءَ، وَالْمَائِدَةَ، أَوِ الأَنْعَامَ.

شُعْبَةُ الَّذِي شَكَّ فِي الْمَائِدَةِ، وَالأَنْعَامِ

Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Набий соллaллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунда намоз ўқиди. У зот намозга киришгач «Аллоҳу акбар, зул малакути вал жабарути вал кибрия вал азамати», дедилар сўнг «Бақара» сурасини ўқидилар сўнг қиёмлари миқборича рукуъ қилдилар. (Рукуъда) «Субҳана Роббиял азим, Субҳана Роббиял азим», дер эдилар. Сўнг бошларини кўтардилар. Қиёмлари ҳам рукуълари миқдорича бўлди. (Қиёмда) «Лироббиял ҳамду, лироббиял ҳамду», дер эдилар. Сўнг сажда қилдилар. Саждалари ҳам қиёмлари миқдорича бўлди. (Саждада) «Субҳана робиял аъла, Субҳана робиял аъла», дер эдилар. Сўнг (саждадан) бошларини кўтардилар. Икки саждалари орасининг миқдори саждалари миқдорича эди. (Икки сажда орасида) «Роббиғфирли, Роббиғфирли», дердилар. Ҳатто, Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида ёки Анъом сураларини ўқидилар».

Моида ёки Анъом сурасини ўқиганликлари борасида шак қилган киши Шўъбадир

Шамоил Муҳаммадий» китобидан

  Абдулазиз Усмон таржимаси




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ