Робиъул-аввал ойининг 5-куни
- Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
- Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
- Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.

عن سَعِيدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْمَخْزُومِيُّ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، قَالُوا: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ لِي أَسْمَاءً، أَنَا مُحَمَّدٌ، وَأَنَا أَحْمَدُ، وَأَنَا الْمَاحِي الَّذِي يَمْحُو اللَّهُ بِيَ الْكُفْرَ، وَأَنَا الْحَاشِرُ الَّذِي يُحْشَرُ النَّاسُ عَلَى قَدَمِي، وَأَنَا الْعَاقِبُ الَّذِي لَيْسَ بَعْدَهُ نَبِيٌّ
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг исмларим кўп. Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфрни маҳв этур. Мен Ҳоширман, Аллоҳ одамларни менинг пойимда ҳашр этур. Мен Оқибман, мендан кейин пайғамбар бўлмайди», дедилар».
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ طَرِيفٍ الْكُوفِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ عَيَّاشٍ، عَنْ عَاصِمٍ، عَنْ أَبِي وَائِلٍ، عَنْ حُذَيْفَةَ، قَالَ: لَقِيتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فِي بَعْضِ طُرُقِ الْمَدِينَةِ، فَقَالَ: أَنَا مُحَمَّدٌ، وَأَنَا أَحْمَدُ، وَأَنَا نَبِيُّ الرَّحْمَةِ، وَنَبِيُّ التَّوْبَةِ، وَأَنَا الْمُقَفَّى، وَأَنَا الْحَاشِرُ، وَنَبِيُّ الْمَلاحِمِ
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадина кўчаларининг бирида Набий соллaллоҳу алайҳи васалламга йўлиқдим. У зот: «Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Набийюр роҳмаман. Мен Набийют тавбаман. Мен Муқаффоман (ортидан пайғамбар келмайдиган набийман). Мен Ҳоширман. Мен Набийюл малоҳимман», дедилар».
حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا النَّضْرُ بْنُ شُمَيْلٍ، قَالَ: أَنْبَأَنَا حَمَّادُ بْنُ سَلَمَةَ، عَنْ عَاصِمٍ، عَنْ زِرٍّ، عَنْ حُذَيْفَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، نَحْوَهُ بِمَعْنَاهُ، هَكَذَا، قَالَ حَمَّادُ بْنُ سَلَمَةَ، عَنْ عَاصِمٍ، عَنْ زِرٍّ، عَنْ حُذَيْفَةَ
Бу ерда юқоридаги ҳадисга ўхшаши бошқа санад билан ривоят қилинган.
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси