9 рабиъус сони 1446
40 ёшда

40 ёшда.

Ибн Исҳоқ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадижа розияллоҳу анҳога уйланган вақтда, Хадижа онамиз 28 ёшда бўлганлар», деган гапни айтган. Лекин бу ривоятнинг исноди йўқ.

Ибн Касир «Ал-бидоя ван-ниҳоя» китобида 35 ёшни зикр қиладилар. Бу маълумот ҳам саҳиҳ эмас.

«Хадижа розияллоҳу анҳо  Пайғамбаримизнинг биринчи аёллари бўлиб, у Зот Хадижа онамизга уйланганларида йигирма беш ёшда, онамиз эса қирқ ёшда эдилар.

Кўриниб турибдики, бу никоҳда шаҳвонийлик мақсад эмас. Аллоҳ таоло Ўз ҳикмати ила Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбарликни қабул қилиб олишга тайёрлар эди. Дарҳақиқат, Хадижа онамиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом биринчи бор ваҳий келтириб, у Зот қўрқиб кетганларида таскин берарканлар, пайғамбарликка мушарраф бўлганларини тушуниб, иймон келтирганлар. Кейинчалик ҳам Хадижа онамиз Пайғамбаримизга энг оғир пайтларда ишончли ёрдамчи бўлдилар. Ўзларининг мол-мулкларини, жамиятдаги обрўларини ва бор имкониятларини Ислом йўлида сарфладилар. Ўша пайтда Хадижа онамизнинг ўринларида тажрибасиз ёш келин бўлганида бундоқ оқилона ишларни қила олмас эди».[1]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 50 ёшларигача – 25 йил Хадижа онамиз билан мазмунли ҳаёт кечирдилар ва устларига бошқа хотин олмадилар. Умуман олганда, Пайғамбаримиз 53 ёшларигача, яъни Мадина ҳижратигача бир аёл билан яшаганлар.

Хадижа онамиз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари ўртасидаги фарқни баъзи кимсалар ҳазм қилолмасликлари мумкин. Аммо кечаю кундуз Пайғамбаримизнинг «камчиликлари»ни қидирган Қурайш мушриклари буни мутлақо айб санамаганини билсак, масала ойдинлашади!

Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ! Агар Хадижа ҳузурингизга келса, унга Парвардигори номидан ва менинг номимдан салом айтинг ҳамда унга хушхабар берингки, жаннатда унинг учун марвариддан кенг бир қаср бунёд этилган, у ерда шовқин-сурон ҳам, меҳнат-машаққат ҳам йўқ», дейди.[2]

Пайғамбаримизнинг насаблари Хадижа онамизнинг насаби билан тўққизинчи боболари Луайда бирлашади.[3]


[1] «Ҳадис ва Ҳаёт», 13-жуз, 35-бет.

[2] Бухорий ва Муслим ривояти.

[3] «Раҳматун лил оламин», 2-китоб.

 
14:53 / 26.06.2020
Аввалги мақола
25 ёшларида
Кейинги мақола
Бағишлов
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...
Мақолалар
Сиз эмасми, ё Расулуллоҳ?
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022 Батафсил...
Мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хурмо ейишлари
 حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020 Батафсил...