2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Ҳошимнинг ар-рафода ва ас-сиқояга эга бўлиши ва ҳожиларга қилган муомаласи

Ибн Исҳоқ: сўнг ар-рафода ва ас-сиқояга Ҳошим ибн Абдума­ноф эга бўлди. Бунга сабаб, Абдушамс серсафар одам бўлиб, Мак­када кам бўлар эди. Шу билан бирга у камбағал ва аёлманд эди. Ҳошим эса, аксинча, бадавлат киши бўлиб, ҳожилар келган вақтда қурайшликлар олдида сўзга чиқиб: «Эй Қурайш аҳли, сиз Аллоҳнинг қўшнилари ва унинг аҳли байтидирсиз. Сизларнинг олдингизга бу мавсумда Аллоҳнинг байтини зиёрат қилувчилар келадилар. Улар Аллоҳнинг меҳмонларидирлар. Маълумки, зиёфат учун энг ҳақли кимса Аллоҳнинг меҳмонидир. Шундай экан, улар учун ҳар йили қилинажак зиёфат учун маблағ йиғинглар. Қасамки, агар ўз бойли­гим шу зиёфат учун етарли бўлганида, мен сизларни асло қийнамас эдим», – деди. Шундан сўнг маблағ тўпланиб, ҳар ким ўз қудратича харж қилди.

Айтишларича, Қурайшнинг бир йилда икки марта қиладиган қиш ва ёз фаслларидаги тижорат сафарларини биринчи бўлиб Ҳошим бош­лаб берган экан. У Маккада биринчи бўлиб, шўрвага нон ботириб ей­ишни одат тусига киритган. Унинг асл исми Амр бўлиб, Ҳошим[1] деб номланиши шу туфайлидир. У ҳақида Қурайш ёки бошқа араблардан бири шундай деган:

Амрки, ўз қавмига шўрвани нон билан ейишни ўргатди,

Унинг қавми Маккада қурғоқчиликда ночор эдилар.

Унга икки сафар одат бўлиб қолди:

Бири қиш сафари-ю, бошқаси ёздадир.


[1] Ҳошим – шўрвага нонни тўғраб ейдиган одам.

10:55 / 21.12.2012
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...