2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Арабларда ёй ўқи билан фол кўриш

Ҳубал бути олдида еттита ўқ бўлиб, ҳар бир ўққа махсус ёзувлар ёзилган эди. Жумладан, биринчи ўққа «дия» (хун) сўзи ёзилган бўлиб, улар хун тўлашда ўзаро келиша олмай қолсалар, шу ўқ кимга чиқса, ўша хун тўлар эди. Иккинчи ўққа «ҳа» сўзи ёзилган бўлиб, бир ишни қилишда иккиланиб турган бўлсалар, шу ўқ чиқса, дарҳол ўша ишни қилар эдилар. Учинчи ёйга «йўқ» сўзи ёзилган бўлиб, бу ўқ чиқса мазкур ишни қилмас эдилар. Тўртинчи ўққа «ўзларингиздан» сўзи ёзилган эди. Бешинчи ўққа «ёпишган», олтинчи ёйга «сизлардан эмас» ва еттинчи ўққа «сувлар» сўзи битилган эди. Улар бирор жойдан сув чиқариш учун қудуқ кавламоқчи бўлсалар-у,  шу ўқ чиқса, уни кавлар эдилар. Бирор гўдакни хатна қилмоқчи бўлсалар, ёки бирортасини уйлантирмоқчи,ё бирор маййитни дафн қилмоқчи бўлсалар, ё бирор кишининг насаби ҳақида шубҳага тушиб қолсалар, уни Ҳубал ёнига юз дирҳам пул ва бир қурбонлик билан олиб борар эдилар. Сўнгра пул ва қурбонликни ўша жойдаги ўқлар билан фол кўрувчи эгасига топширар ва ўзлари олиб келган, фоли кўрилаётган кишини Ҳубал ёнига яқинлаштириб: «Эй илоҳимиз! Бу фалончи ўғли фалондир, биз унинг учун фалон ишни хоҳлаяпмиз. Ўзинг бизларга ҳақиқатни маълум қил», – деб дуо қилар эдилар. Кейин ўқлар эгасига фолни бошлашини айтардилар. Агар «ўзингиздан» ёзуви чиқса, бу улардан бири ҳисобланарди. Агар «сизлардан эмас» чиқса, уларга иттифоқдош бўларди. Агар «ёпишган» ёзуви чиқса, у насаби ҳам, иттифоқдошлиги ҳам йўқ деб саналар ва аввал қандай мартабада бўлса, ўша мартабада қоларди. Агар «ҳа» чиқса, унга нисбатан қилмоқчи бўлган ишни қилишар ва аксинча, «йўқ» чиқса, унинг ишини келгуси йилга қолдиришарди. Улар шу тарзда ўзларининг муаммоли ишларини ҳал этар эдилар.

18:03 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...