2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Арабларнинг ал-ҳумсга қўшган нарсалари

Ибн Исҳоқ: араблар ал-ҳумсга бир қанча ишларни қўшиб юбордилар. Жумладан, ал-ҳумс аҳли сутдан сузма ва пишлоқ қилишлари, сарёғ эритишлари, шунингдек, ҳарам аҳли бўлганлари учун жун ёки теридан қилинган уйларга киришлари ёки уларнинг соясидан фойдаланишлари мумкин эмас эди. Ҳиллдан бўлган кишилар ҳарамга ҳаж ёки умра учун келсалар, ўзлари билан олиб келган овқатларни ейишлари, Каъбани илк марта ўз кийимларида тавоф қилишлари мумкин эмас, балки ал-ҳумс аҳли берган либосда қилишлари керак эди. Агар бундай кийим топилмай қолса, ёланғоч ҳолда тавоф қилишлари шарт ҳисобланарди. Ҳиллдан келган хоҳ эркак, хоҳ аёл, ал-ҳумс либосида эмас, ўз кийимида тавоф қилса, тавофдан сўнг шу кийимини ташлаб юбориши лозим бўлиб, бу кийимдан эгасининг ҳам, бошқаларнинг ҳам фойдаланиши, ҳаттоки, унга қўл тегизиши ҳам ҳаром ҳисобланар эди.

06:01 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Зу Нажаб куни
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...