Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг пайғамбар бўлиш вақтлари келгач, жин ва шайтонлар осмон хабарларини тинглашдан маҳрум этилиб, юлдузлар билан қувилдилар. Жинлар бу аллоҳ томонидан бандалари учун жиддий бир иш ирода қилингани туфайли эканини англаб етдилар. Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига жинлар ҳақида хабар бериб деди:
1. (Эй, Муҳаммад) айтинг: менга ваҳий қилиндики, жинларнинг бир тоифаси менга нозил бўлаётган ваҳийга қулоқ солиб, ўз қавмларига бориб, шундай дедилар: албатта биз ажиб бўлган Қуръонни тингладик. 2. У тўғри йўлга ҳидоят қилади, бас, дарҳол унга иймон келтирдик. Бизлар энди парвардигоримизга ҳеч кимни асло шерик қилмаймиз. 3. Албатта, буюклиги олий бўлган Раббимиз бирор жуфт ёки фарзанд тутган эмасдир. 4. Албатта, бизларнинг ичимиздаги аблаҳ (иблис) Аллоҳ шаънига («Аллоҳнинг хотини ва фарзанди бор» деб) тутруқсиз сўз айтар эди. 5. Яна инс ҳам, жин ҳам Аллоҳ шаънига сира ёлғон сўзламас деб ўйлар эдик. 6. Инсдан (бўлмиш) айрим кимсалар жиндан бўлмиш кимсалардан паноҳ тилашар, уларга эса янада ҳаддан ошишни зиёда қилур эдилар. 7. Албатта, улар (инсонларнинг кофирлари) ҳам ҳудди сизлар гумон қилганингиздек, Аллоҳ бирор кимсани қайта тирилтирмас, деб гумон қилганлар. 8. Бизлар (фаришталардан ваҳийни эшитиб олиш учун) осмонга дахлдор бўлган эдик, унинг кучли қўриқчи (фаришталар) ва (жинларга отилувчи учар) юлдузлар билан тўла эканлигини кўрдик. 9. Биз (илгари) ундан (осмондан баъзи) жойларга (фаришталар сўзларини) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди ҳозир (Муҳаммад пайғамбар бўлгач,) кимки (қайси жин) тингламоқчи бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни топар. 10. Биз ердаги кишиларга (Аллоҳ томонидан) ёмонлик ирода қилинганми ёки парвардигорлари уларга тўғри йўлни ирода қилганми, билмаймиз79.
Жинлар Қуръонни тинглагач, ваҳийга бошқа хабарлар аралашиб кетмаслиги ва келаётган ваҳийнинг қатъий ҳужжатлиги аниқ бўлиши учун осмон хабарларини эшитишдан маҳрум этилганларини англаб етдилар. шундан сўнг расулуллоҳ (с.а.в.)га иймон келтириб, у зотнинг сўзларини тасдиқ қилдилар. сўнг ўз қавмлари олдига бориб, шундай дедилар:
«Эй қавмимиз, дарҳақиқат биз Мусодан кейин нозил қи-линган, ўзидан олдинги илоҳий китобларни тасдиқ қилувчи, ҳақ ва ҳидоят йўлига бошловчи бўлган бир китобни эшитдик»80.
Жинларнинг «Инсонлардан (бўлмиш) айрим кимсалар жиндан бўлмиш кимсалардан паноҳ тилашар, уларга эса янада ҳаддан ошишни зиёда қилур эдилар»81, деганларининг маъноси шуки, араблардан бирор кимса сафарга чиқиб, бирор водийга тунаш учун тушса, «бу водийнинг азиз жинидан ундаги барча ёмонликлардан паноҳ тилайман», – дерди.