24 жумадул аввал 1446
Абу Бакрнинг Ибн ад-Дуғунна ҳимоясига кириши ва кейин ҳимоясини ўзига қайтариб бериши

Ибн Исҳоқ: Муҳаммад ибн Муслим (ибн Шиҳоб) аз-Зуҳрий, Урва­дан, у эса Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Абу Бакр ас-сиддиқ розияллоҳу анҳуга Макка торлик қилиб, азиятлар ета бошлаганида ҳамда Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларига нисбатан ёмон муносабатини кўргач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзи учун ҳижратга изн беришларини сўради. Рухсат берилгач, Абу Бакр муҳожир сифатида йўлга чиқди ва Маккадан бир ёки икки кунлик йўл юргач, Бани Ҳорис ибн Абду Манот ибн Кинона уруғидан ибн ад-Дуғуннага дуч келди. Ибн ад-Дуғунна бу пайтда Аҳбошларнинг саййиди эди.

Ибн Исҳоқ: Аҳбошлар – Бани Ҳорис ибн Абду Манот ибн Кинона, ал-Ҳун ибн Хузайма ибн Мудрика ва Хузоъадан Бани Мусталиқлардир.

Ибн Ҳишом: улар (мазкур)нинг барчаси бирлашган бўлиб, шу иттифоқ туфайли «Аҳбошлар» деб номланганлар178. Уни (ибн Ад-Дуғунна), Ибн ад-Дуғайна ҳам дейилади.

Ибн Исҳоқ: аз-Зуҳрий, Урва (ибн аз-Зубайр)дан, у эса Оиша розияллоҳу анҳодан менга шуларни ривоят қилди: Ибн ад-Дуғунна: «Йўл бўлсин, эй Абу Бакр?» – деб сўради. Абу Бакр унга: «Қавмим менга озор берди, мени сиғдирмасдан (шаҳардан) чиқарди», – деб жавоб берди. Шунда ибн ад-Дуғунна: «Нима учун? Аллоҳга қасамки, ахир сен хонадонинг кўркисан, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиб, яхшиликлар қиласан, сени ўз ҳимоямга оламан, ортингга қайт», – деди. Абу Бакр у билан қайтиб, Маккага кирди. Шаҳарга кирар-кирмас ибн ад-Дуғунна: «Эй Қурайш жамоаси, ибн Абу Қуҳофа (Абу Бакр)ни ўз ҳимоямга олдим. Барча унга фақат яхши муомалада бўлсин», – деди. (Оиша розияллоҳу анҳо ) дей­ди: «Шундан сўнг қурайшликлар ундан тийилдилар».

(Оиша дейди): Бани Жумаҳ уйи олдида Абу Бакрнинг намозгоҳи бўлиб, у ерда намоз ўқирди. У табиатан юмшоқ қалбли киши эди. Қуръон тиловат қилганда эшитиб турган кишини йиғлатарди. Атро­фини ёш болалар, қуллар ва аёллар ўраб олишар, унинг бу ҳолатидан ажабланишарди. Қурайшдан бир қанчаси ибн ад-Дуғуннанинг олди­га бориб, унга: «Эй ибн ад-Дуғунна, сен бу одамни бизга озор бери­ши учун ҳимоянгга олдингми? У намоз ўқиб Муҳаммад олиб келган (Қуръон)ни тиловат қилганида, эриб йиғлайдиган одам. Унинг ўзига хос руҳияти бор. Биз болаларимиз, қулларимиз ва аёлларимиз унинг таъсирига тушишидан қўрқяпмиз. Бориб унга айт, уйига кириб нима қилса, ўша ерда қилаверсин», – дейишди. Шундан сўнг ибн ад-Дуғунна Абу Бакрнинг олдига бориб: «Эй Абу Бакр, мен сени қавмингга озор беришинг учун ҳимоямга олмадим. Улар ибодат қиладиган жойинг­да туришингдан азият тортишибди. Нима хоҳласанг, уйингга кириб қил», – деди. Абу Бакр эса: «Сенинг ҳимоянгни қайтариб, Аллоҳнинг ҳимоясига киришга рози бўлайинми?» – деди. Шунда ибн ад-Дуғунна: «Унда ҳимоямни қайтариб бер», – деди. Абу Бакр шу заҳоти: «Ҳимоянгни ўзингга қайтариб бердим», – деди. Ибн ад-Дуғунна ҳам: «Эй Қурайш жамоаси, ибн Абу Қуҳофа ҳимоямдан чиқди. Бу одамга бўлган ихтиёрингиз ўз қўлингизда», – деди.

Ибн Исҳоқ: Абдураҳмон ибн ал-Қосим отаси ал-Қосим ибн Муҳаммаддан менга шуларни ривоят қилди: қурайшлик нодонлар­дан бири Абу Бакр Каъба сари йўлда кетаётганда, олдидан чиқиб унинг бошидан тупроқ сочди. Шу пайт Валид ибн ал-Муғира ёки Ос ибн Воил Абу бакрнинг олдидан ўтиб қолди. Абу Бакр унга қарата: «Мана бу нодоннинг қилганларини кўрдингми?» – деди. У эса: «Буни ўзинг хоҳладинг», – деб жавоб берди. Шунда Абу Бакр: «Эй Роббим, нақадар ҳалим Зотсан, эй Роббим, нақадар ҳалим Зотсан, эй Роббим, нақадар ҳалим Зотсан», – деди.

01:15 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...