21 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Сақифга боришлари ва бунга жавобан сақифликларнинг муносабати

Ибн Исҳоқ: Абу Толиб вафот этгач, қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга амакилари Абу Толиб ҳаётлигида амалга оширишга журъ­ат қила олмаган азиятларни етказишди. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзлари Тоифга бориб сақифликлардан кўмак сўраб, ҳимоя қилишларини сўрадилар. Шунингдек Аллоҳ томонидан ўзлари олиб келган динни қабул қилишларини умид этган эдилар.

Ибн Исҳоқ: Язид ибн Зиёд, Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразийдан менга шуларни ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга етиб боргач, ўша пайтда Сақиф қабиласининг саййид ва ашрофлари бўлган бир жамоат олдига бордилар. Улар учта ака-укалар бўлиб: Абдуёлайл ибн Амр ибн Умайр, Масъуд ибн Амр ибн Умайр ва Ҳабиб ибн Амр ибн Умайр ибн Авф ибн Уқда ибн Ғийра ибн Авф ибн Сақифлар эди. Улардан бири Қурайшнинг Бани Жумаҳ уруғидан бир аёлга уйланган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни аллоҳга иймон келтиришга даъват эт­дилар. Исломга ёрдам қилишлари ва қавмларидан қарши чиққанларга нисбатан ўзлари билан бирга бўлишларини сўраб келганликлари­ни айтдилар. Улардан бири: «Агар сени Аллоҳ юборган бўлса, мен Каъбанинг устидаги ёпинчиқни йиртиб ташлайман», – деди. Ик­кинчиси: «Аллоҳ бизга юборишга сендан бошқа одам топа олмадими?» – деди. Учинчиси эса: «Аллоҳга қасамки, агар ўзинг айтаёт­гандек, Аллоҳнинг элчиси бўлсанг, мен сенга жавоб бера олмайди­ган     даражада хавфлисан. Агар Аллоҳга туҳмат қилаётган бўлсанг, у ҳолда сен билан гаплашишимга арзимайди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  Сақифдан умидсиз ҳолда қайтдилар.

Ибн Исҳоқ: менга зикр этилишича, уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен­га жавобингиз шу бўлса, мен ҳақимда бошқаларга гап-сўз қилишдан тийилинг», – дедилар. Буни мазкур воқеа ўз қавмларига етиб бориб, уларнинг яна ҳам кўпроқ тазйиқ қилишларини хоҳламаганликлари учун айтган эдилар.

Ибн Ҳишом: Убайд ибн ал-Абрас шундай дейди:

Тамим қабиласи хабарларидан менга етиб келганлари шу бўлдики, улар Бани Омирнинг ўликлари боис ғалаёнга келиб, гуруҳларга бўлиндилар.

Сақифликлар Қурайшни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қайрайдиган бирон иш қилмадилар, лекин нодонлари ва қулларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши гижгижлаб, уларга ҳақоратлатиб, ёмонлатишди. ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни одамлар таъқиб этиб, Утба ибн Рабиъа ва Шайба ибн Рабиъанинг боғига кириб жон сақлашга мажбур қилишди. Таъқиб қилиб келган сақифлик нодонлар қайтиб кетишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир узум токининг соясига ўтирдилар. Бу пайтда Рабиъанинг икки ўғли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кузатар, тоиф халқи нодонлари то­монидан у Зотга қилинган жаврларни кўриб туришарди. Менга нақл этилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Жумаҳдан бўлган аёлга220 дуч келиб: «Сенинг қайноталарингдан нималарга дучор бўлганимизни кўрдингми?» – дедилар.

Менга нақл этилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хотиржам ҳис қилгач, Аллоҳга шундай ёлвордилар: «Эй Аллоҳим, қувватимнинг заифлиги, чорамнинг озлиги ва халқ наздида хўрланишимдан сенга шикоят қиламан. Эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси! Сен заифларнинг Роббисисан. Сен менинг Роббимсан. мени кимга ташлаб қўймоқдасан? Мени тушунмасдан, менга ёқимсиз юзларини кўрсатувчиларгами? Ёки ишларимни қўлларига бериб қўйган душмангами? Агар сенинг менга нисбатан ғазабинг бўлмаса, мен қўрқмайман. Лекин сенинг афвинг мен учун жуда ҳам кенгдир. Зулматларни ойдинла­тувчи, дунё ва охират ишлари у билан ислоҳ бўлувчи Юзинг нурига сиғинаман. Менга ғазабинг тушмаслиги ёки хушнудсизлигинг етмас­лигини сўрайман. Мендан рози бўлиш ўз қўлингдадир. Сендан ўзгада ҳеч қандай қувват ва қудрат йўқ».

Ибн Ҳишом: рабиъанинг ўғиллари Утба ва Шайба бу ҳолатни кўргач, қариндошликларини ўйлаб марҳаматлари жунбушга келди ва Аддос номли насроний қулларини чақириб: «Узилган (бу) узум­дан товоққа олиб, анави одамга олиб бориб бер, есин», – дедилар. аддос айтилганларни айнан бажарди. товоқдаги узумни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйди ва кейин «олинг, енг» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узумни олишдан олдин «бисмиллаҳ» деб, кейин едилар. Аддос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларига қараб: «Аллоҳга қасамки, бу сўзни бу шаҳар халқи айтмайди», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Ад­дос, сен қайси мамлакатдансан? Дининг нима?» – деб сўрадилар. Ад­дос: «мен насронийман. Нийнаводанман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда сен солиҳ инсон Юнус ибн Маттонинг мамлакатидан экансан», – дедилар. Аддос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сиз Юнус ибн Мат­тони қаердан биласиз?» – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У менинг биродаримдир. У Набий эди, мен ҳам Набийман», – дедилар. Шунда Аддос эгилиб дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари, икки қўллари ва оёқларидан ўпа бошлади221.

(Ибн Ҳишом ривоятда давом этди): Рабиъанинг икки ўғлидан бири иккинчисига қараб: «Қара, бу одам хизматкорингнинг ақлини олди», деди. Аддос икковининг олдига келганида: «Ҳолингга вой, эй Аддос, сенга нима бўлди, бу одамнинг боши ва қўл-оёқларини ўпяпсан?» дейишди. Аддос: «Эй хожам, ер юзида бундан кўра яхшироқ қилган бошқа ишим йўқ. Бу одам менга Пайғамбардан бошқаси била олмай­диган ишнинг хабарини берди», деди. Иккиси яна унга: «Бечораги­на Аддос, у сени динингдан буриб юбормасин. Чунки сенинг дининг унинг динидан яхшироқдир», дедилар.

16:29 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...