Ибн Исҳоқ: сўнгра расулуллоҳ (с.а.в.) маккага келганларида ўзларига иймон келтирган бир ҳовуч мусулмонлардан бошқа қавмлари душманчиликни янада кучайтирган эдилар. расулуллоҳ (с.а.в.) савдо-сотиқ авжига чиқадиган мавсумларда ҳам араб қабилалари олдига бориб, уларни аллоҳга иймон келтиришга чақирар, аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканликлари хабарини берардилар. Шунингдек, улардан тасдиқлашлари ва аллоҳ юборган пайғамбар ҳақиқатни (уларга) баён этгунигача ҳимоя қилишларини сўрардилар.
Ибн Ҳишом: ишончли дўстларимиздан бири Зайд ибн Асламдан, у эса рабиъа ибн аббод ад-дийлий ёки абу-з-Зиноддан ривоят қилган киши (ибн ҳишомнинг айтишича, у рабиъа ибн аббоддир)дан менга шуларни айтди: ибн исҳоқ: ҳусайн ибн абдуллоҳ ибн Убайдул-лоҳ ибн аббос менга отамнинг рабиъа ибн аббод билан гаплаш-ганини эшитдим, деб шуларни айтиб берди: мен ёшлигимда отам билан бирга минода эдим. расулуллоҳ (с.а.в.) араб қабилалари турган жойларга бориб: «Эй бану Фалон, мен сизга аллоҳнинг юборган элчисиман. У сизларни ўзига ибодат этишингиз ва унга ҳеч қандай шерик қўшмаслигингиз, шунингдек, ундан бошқа илоҳларга ибодат қилишдан воз кечишингиз, менга иймон келтиришингиз, мени тасдиқлашингиз ва сизга аллоҳ мен орқали юборган нарсаларни баён этгунимгача ҳимояга олишингизга буюрди», – дердилар. (Ровий) деди: орқаларида кўзи ғилай, абгор аҳволда, бошида икки тутам
соч ва устида адан кийими бўлган бир одам юрарди. расулуллоҳ (с.а.в.) қавмларга сўзлари ва даъватларини тугатар-тугатмас у одам: «Эй бану Фалон, бу одам сизни ал-лот ва ал-Уззони ҳамда бану
Молик ибн Уқайшдан бўлган жин иттифоқдошларингизни ёмон кўрсатиб, сизни ўзи олиб келган бидъат ва залолатга эргашишга чақирмоқда. сиз унга эргашманг, ундан бирон нарса эшитманг
ҳам», – дерди.
Шунда отамга қараб: «Эй отажон, унинг ортидан юриб, айтганларини рад этаётган бу одам ким?» – деб сўрадим. отам эса: «бу унинг амакиси абдулуззо ибн абдулмутталиб, яъни абу лаҳаб-
дир», – деди.
Ибн Ҳишом: ан-Нобиға бир байтида шундай дейди:
Сен гўё Бану Уқайш туялари ортидан юриб улар ҳурксинлар дея териси қуриган тулумни шақирлатасан226.
Ибн Исҳоқ: Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий бизга шундай ривоят қилади: «расулуллоҳ (с.а.в.) кинда аҳли яшайдиган манзилларга бордилар. Уларнинг мулайҳ исмли улуғлари ҳам бор эди. У ердагиларни Аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини танитдилар. Лекин улар расулуллоҳ (с.а.в.)дан юз ўгиришди».
Ибн Исҳоқ: муҳаммад ибн абдураҳмон ибн абдуллоҳ ибн ҳусайн менга шундай деди: «расулуллоҳ (с.а.в.) калб қабиласи турган жойга ва улардан бану абдуллоҳ деб аталмиш уруққа бордилар. Уларни аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. ҳатто уларга: «Эй бану абдуллоҳ, аллоҳ отангизнинг исмини чиройли қилган экан», десалар ҳам уларга таклиф этган нарсаларини қабул қилишмади».
Ибн Исҳоқ: баъзи дўстларимиз абдуллоҳ ибн каъб ибн моликдан менга шундай ривоят қилишди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану ҳанифа турган жойга келдилар. Уларни ҳам аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. бу чақириққа араблар орасида уларчалик ёмонроқ жавоб қайтарган бошқа қабила бўлмади.
Ибн Исҳоқ: аз-Зуҳрий менга шуларни ривоят қилди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану омир ибн саъсаъага бориб, уларни аллоҳга иймон келтиришга чақирдилар ва пайғамбар эканликларини маълум қилдилар. Улардан байҳара ибн Фирос исмли бир одам (ибн ҳишом бу исмни Фирос ибн абдуллоҳ ибн салама ал-Хайр ибн Қушайр ибн каъб ибн рабиъа ибн омир ибн саъсаъадир, дейди): «аллоҳга қасамки, агар мен бу йигитни Қурайшдан ўзимга оғдириб олсам, у билан бутун арабларни бўйсиндириб олар эдим», – деди. сўнгра: «агар биз бу ишда сенга сўз берсак ва аллоҳ сени қарши чиққанлар устидан ғолиб қилса, ҳукмронлик сендан кейин бизнинг қўлимизда бўладими?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «ҳукмронлик аллоҳникидир, ҳукмни хоҳлаганига беради», – дедилар. шунда у: «сен ўзингдан олдин арабларга бизни нишон қилмоқчимидинг? аллоҳ сени ғолиб қилса-ю ҳукмронлик биздан бошқаларники бўлса, сенинг бу ишингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ», деб, юз ўгирди.
одамлар қайтгач, бану омир қабиласи ораларида жуда қари бўл-гани боис мавсумларга бора олмайдиган бир кексанинг олдига бориб бу мавсумда нималар бўлиб ўтганини унга айтиб беришарди. Шу йили ҳам олдига боришганида бу мавсумда ҳам нималар бўлганини сўради. Улар эса: «бизнинг олдимизга қурайшлик бир йигит келди. Ўзи Бану Абдулмутталибдан биридир. Ўзини пайғамбар деб даъво қиларкан. бизни ўзини ҳимоя қилишга чақириб, у билан бирга диёримизни кезишимизни хоҳлади», – дейишди. шунда ҳалиги кекса икки қўли билан бошини чангаллаб: «Эй бану омир, бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкинми? Фалоннинг жони қўлида бўлган қудратга қасамки, бу сўзни исмоил авлоди бўлган одам асло ўзидан тўқиб
айтмаган. айтганлари айни ҳақиқатдир. сизнинг ақлингиз қаерда эди?» – деди.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ (с.а.в.) ана шундай даъват олиб борардилар. Одамлар мавсумда бозорга келишса, уларнинг олдига бориб, қабилаларни аллоҳга иймон келтиришга ва исломга чақириб, ўзларининг пайғамбар эканликлари, аллоҳдан ҳидоят ва марҳамат олиб келганликларини маълум этардилар. номдор ва шараф эгаси бўлган бирор арабнинг маккага келганини эшитганлари заҳоти дарҳол унинг олдига бориб, у билан кўришиб, аллоҳга иймон келтиришга чақирар ва билганларини унга ҳам арз этардилар.
Ибн Исҳоқ: осим ибн Умар ибн Қатода ал-ансорий, сўнгра аз-Зафарий қавмининг шайхларидан менга шуни ривоят қилди: Бану амр ибн авф уруғидан сувайд ибн сомит маккага ҳаж ёки умра қилиш учун келди. Қавми сувайдни сабри, шоирлиги, шараф ва насаби сабабли «комил инсон» деб атарди. У шеърида шундай дейди:
Қанчадан-қанча дўст деб ўйлаган кишиларнинг ортингдан гапиришганини кўрасан ва уйдирмалари сени хафа қилади,
Ҳузурида айтилган сўзлар болдек, лек ортингдан айтилганлари бўғизга тиралган безакли қилич кабидир,
Кўриниши сени севинтиради, лек ичида елка томирини, мускулини кесадиган алдоқчи бўҳтон бор,
Икки кўзи сенга ичида яширган кин ва нафратни ёмон қараш билан баён этади,
Сен мени узоқ вақт заифлатиб ўтмас қилдинг, энди эса куч бер, энг яхши қуллар дўстларини заифлатмайдиган, аксинча куч бағишлайдиган инсонлардир.
Яна шу шоир дейди: у бану сулаймдан бир киши билан, сўнгра бану Зиъб ибн моликдан яна бир одам билан юз туя эвазига фахрланиш227 баҳсига кирди. бунга араб коҳинларидан бир аёл ҳакам этиб тайинланди. коҳина бу ишда унинг фойдасига ҳукм қилди. шунда сувайд унинг ҳузуридан бану сулаймлик киши билан қайтди. Коҳинадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Улар йўллари ажраладиган жойга келганларида сувайд: «Эй бану сулаймлик биродарим, қани молимни бер?» – деб талаб қилди. У эса: «Уларни ўзим сенга юбораман», – деди. сувайд яна: «сен уни бермасанг, менга уни ким беради?» – деди. У эса: «Ўзим», – деди. шунда сувайд: «асло, сувайднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, молимни бермагунгача мендан ажралмайсан», – деди-да, уни ерга босиб, сўнгра яхшилаб боғлади. Кейин уни бану амр ибн авф (ўз қабиласи) турган жойга олиб борди. сулайм у ерда моли келгунгача у билан бирга кутди. бу борада сувайд деди:
Эй Ибн Зиъб ибн Молик, мени хуфёна ҳалок этган ва алдаб кетган одамларингдан деб ўйлама,
Тенг душманлар ҳолида кездик, зўр бўлсанг ҳам курашда енгилдинг, вазият шундай, ҳақиқатан қатъиятли кишининг тақдири баъзан тескари кетади,
Мен душманимни чап қўлтиғи остидан урдим ва ёноғи ҳануз ерга тегиб турибди.
У буни кўп шеърларида такрорлаган.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бундан хабар топгач, у билан кўришиб Аллоҳга иймон келтиришга ва исломга киришга чақирдилар. шунда сувайд: «Умид қиламанки, сендаги китоб мендаги китобга ўхшаш бўлса керак», – деди. расулуллоҳ (с.а.в.) унга: «сендаги нима экан?» – деб сўрадилар. У эса: «Луқмоннинг228 саҳифаси (яъни Луқмоннинг ҳикмати)», деди. расулуллоҳ (с.а.в.) унга: «Ундай бўлса уни менга кўрсат», – дедилар. сувайд уни кўрсатди. шунда расулуллоҳ (с.а.в.): «бу ҳақиқатан ҳам яхши сўз. лекин мендаги эса ундан ҳам яхшироқ. У Қуръон бўлиб, уни менга аллоҳ нозил қилди. У ҳидоят ва нур-дир», – дедилар. сўнгра унга Қуръон тиловат қилиб бериб, исломга даъват этдилар. сувайд: «ҳақиқатан ҳам бу чиройли сўз экан», – деди. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларидан айрилиб, Мадинадаги қавми олдига қайтди. кўп ўтмасдан хазражликлар уни ўлдиришди. Қавмидан баъзи кишилар: «шубҳасиз, биз унинг мусулмон ҳолда ўлганини кўрдик», – дейишди. У буос229 жангидан олдин вафот этган.