Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Ҳижрий 370 йил 23 сафар куни (милодий 980 йил 11 сентябр) тиббиёт, фалакиёт ва фалсафа илмида машҳур ва бу борада қалам тебратган буюк олим Абу Али Ҳусайн ибн Сино таваллуд топди.
Ҳижрий 1045 йил 23 сафар куни (милодий 1635 йил 8 август) Усмонлилар султони Мурод IV Эроннинг «Равон» шаҳрини 11 кунилик қамалдан сўнг қўлга
киритди. Бу шаҳар 1583 йилдан 1604 йилга қадар Усмонлилилар ҳукмронлиги остида бўлган.
Ҳижрий 679 йил
(милодий 1281 йил) Муклин жанги бўлиб ўтди. Бу жангда Ғарната салтанати
қўшинлари Қаштала (Кастилия) қироллиги қўшинлари билан тўқнашди. Жангда Ғарната
салтанати ғалаба қозонди.
Ҳижрий 848 йил
(милодий 1444 йил) Усмонли давлати билан Венгрия қироллиги ўртасида Сегедин
сулҳи имзоланди. Бу сулҳ икки томон орасидаги урушни
тўхтатиш мақсадида тузилди. Венгриянинг мақсади
мусулмонларни Болқон ва
умуман Европадан чиқариш эди.
Ҳижрий 1045 йил (милодий 1635 йил) Усмонли султони Мурод IV ўн бир кунлик қамалдан сўнг Эроннинг Рувон шаҳрини
эгаллади.
Ҳижрий 1253 йил (милодий 1837 йил) Жазоир амири Абдулқодир Ал-Жазоирий французлар устидан бир
қатор ғалабалар қозонгач, улар билан Тафна сулҳини имзолади. Кейин мамлакат
ичида ислоҳот ишларига киришди, қалъалар ва ҳимоя иншоотларини қайта тиклади,
мамлакат ишларини тартибга солди. Бироқ французлар бу сулҳни тахминан икки
йилдан кейин буздилар.
Ҳижрий 1345 йил (милодий 1926 йил) Италия ва Яман ўртасида шартнома имзоланди. Унга кўра,
Италия Қизил денгиз шарқий соҳилида назорат ҳуқуқига эга бўлди.
Ҳижрий 509 йил
(милодий 1115 йил) шомлик мусулмон олим ва тарихчи Абул Фараж ал-Арманозий вафот
этди.