11 рабиъус сони 1447
Сафар ойининг ўн бешинчи куни содир бўлган воқеалар

Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди.

Ҳижрий 1355 йил (милодий 1937 йил) Қирол Фаруқ Англиядан Мисрга қайтиб келди ва расман мамлакат подшоси сифатида тахтга ўтирди.

Ҳижрий 1429 йил (милодий 2008 йил) Қоҳиранинг Фотимийлар даври обидаси бўлган Ал Муиз кўчаси қайта таъмирланиб, ислом меъморий ёдгорлик музейи сифатида қайта очилди.

Ҳижрий 897 йил (милодий 1492 йил) мисрлик фақиҳ, муфассир, муҳаддис олим Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Алқамий таваллуд топди.

Ҳижрий 1129 йил (милодий 1717 йил) Усмонли давлатидаги йигирма олтинчи султон Мустафо 3 таваллуд топди.

Ҳижрий 275 йил (милодий 888 йил) Андалус амири Мунзир ибн Муҳаммад вафот этди.

Ҳижрий 1288 йил (милодий 1871 йил) Жазоир миллий озодлик кураши етакчиси Муҳаммад Муқрони вафот этди.

 

14:35 / 13-август
Аввалги мақола
Сафар
Сафар ойининг йигирма учинчи куни содир бўлган воқеалар
       Ҳижрий 370 йил 23 сафар куни (милодий 980 йил 11 сентябр) тиббиёт, фалакиёт ва фалсафа илмида машҳур ва бу борада қалам тебратган буюк олим Абу Али Ҳусайн ибн Сино таваллу...
16:21 / 17-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг йигирма иккинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 12 йил 22 сафар куни (милодий 633 йил 3 май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг «Валжа» номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форсл...
12:46 / 17-июль Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн олтинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 15 йил 16 сафар куни (милдодий 636 йил 29 март) буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос мусулмонлар билан бирга форс жангчиларига қарши сўнгги жангга киришдилар ва Аллоҳ таолонинг инояти билан форслар...
14:53 / 10-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн бешинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди...
14:35 / 13-август Батафсил...