Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Ҳижрий 12 йил 22 сафар куни (милодий 633 йил 3 май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг «Валжа» номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форслар устидан ғалаба қозондилар.
Ҳижрий 1345 йил 22 сафар куни (милодий 1925 йил 2 сентябр) Мустафо Отатурк Туркияда тариқатчиларга чек қўйди ва Туркияни Исломдан бутунлай узоқлаштириш ҳаракатини бошлади. Ислом ва мусулмончиликка алоқадор барча урф-одатларни бекор қилди. Бу билан Усмонлилар империясини таг томири билан йўқ қилишга эришди.
Ҳижрий 1347 йил (милодий 1928 йил) Мустафо Отатурк Республика Халқ партияси аъзоларига «гулхана» конференциясида лотин алифбосини жорий этиш режаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳаракат кейинчалик «Тил инқилоби» сифатида танилди.
Ҳижрий 1369 йил (милодий 1950 йил) Исроил парламенти Кнессет пойтахтни Қуддусга кўчириш ҳақида овоз берди.
Ҳижрий 1370 йил (милодий 1951 йил) Ливия Асосий Қонуний Мажлиси амир Муҳаммад Идрис Санусийни Ливия қироли этиб сайлади.
Ҳижрий 1404 йил (милодий 1984 йил) Тунисда Араб лексикография жамияти ташкил этилди. Бу араб дунёсида луғат ва тилшунослик масалалари билан шуғулланадиган биринчи жамият бўлди. Шунингдек, «Мажаллат ал-Муъжамия» журнали ҳам нашр этилди.
Ҳижрий 1430 йил (милодий 2009 йил) Судан ҳукумати ва Дарфурдаги қўзғолончи ҳаракатлардан бири — Адолат ва тенглик ҳаракати Қатар пойтахти Дохада Яхши ният келишувини имзолади. Бу келишув Дарфурда ҳаракатини тўхтатиш йўлидаги қадам бўлди.
Ҳижрий 1432 йил (милодий 2011 йил) Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида кучли сув тошқини содир бўлди. 108 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар яраланди.
Ҳижрий 278 йил 22 сафар куни (милодий 891 йил 5 июн) Аббосийлар халифаси Муътамид-ъалаллоҳнинг акаси Абу Аҳмад Толҳа Ал Муваффақ вафот этди. Бу зот Аббосийларнинг катта қўмондонларидан бири ҳисобланар эди.
Ҳижрий 629 йил (милодий 1232 йил) насабшунос олим ва ҳадис ҳофизи Ибн Нуқта ал-Ҳанбали ал-Бағдодий вафот этди.
Ҳижрий 839 йил (милодий 1435 йил) Ҳафсийлар сулоласи халифаларидан бири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Мунтасир II вафот этди.
Ҳижрий 1149 йил (милодий 1736 йил) 24-усмонли султони Аҳмад III вафот этди.
Ҳижрий 1304 йил (милодий 1887 йил) Мисрда ҳуқуқий ислоҳотлар етакчиларидан бири ва исломий шариатни қонунлаштиришга уриниш қилган ҳуқуқшунос Муҳаммад Қодирий Пошо вафот этди.
Ҳижрий 1419 йил (милодий 1998 йил) мисрлик уламо, собиқ Вақф ишлари вазири, замонамиз муфассирлари орасида энг машҳурларидан бири Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий вафот этди.
Ҳижрий 1429 йил (милодий 2008 йил) мисрлик Қуръони Карим қироати бўйича машҳур қори Аҳмад Мустафо вафот этди.