11 рабиъус сони 1447
Сафар ойининг ўн олтинчи куни содир бўлган воқеалар

Ҳижрий 15 йил 16 сафар куни (милдодий 636 йил 29 март) буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос мусулмонлар билан бирга форс жангчиларига қарши сўнгги жангга киришдилар ва Аллоҳ таолонинг инояти билан форслар устидан ғалаба қозондилар.

Ҳижрий 984 йил 16 сафар куни (милодий 1576 йил 14 май) Эрон шоҳи Тоҳамсаб ибн Исмоил Сафавий 62 ёшида вафот этди. У тахтни 9 ёшидан бошлаб бошқарган. Унинг вафотидан сўнг тахтга Муҳаммад Худобанда ўтирди.

Ҳижрий 1325 йил 16 сафар куни (милодий 1907 йил 30 июл) Мисрда қозиларни тайёрлаб берадиган исломий мадраса барпо этилди.

Ҳижрий 302 йил (милодий 914 йил) Аббосий халифаси юборган қўшин бошлиғи Зука Аъвар Мисрга кирди. У фотимийлар хавфини Мисрдан қайтариш учун юборилган эди. Чунки улар мағриб (Шимолий Африка)дан кейин Мисрни ҳам ўз назоратига олишга интилаётган эдилар.

Ҳижри 960 йил (милодий 1553 йил) Усмонли давлати Франция билан Истанбул шартномасини имзолади. Унга кўра, Франция қироли Ҳенри 2 Усмонли султонини Европанинг ягона императори сифатида тан олди ва ўз флотини Усмонлилар ихтиёрига топширди. Шунингдек, Франция компания харажатларини тўлай олмаса, флот Усмонлилар ихтиёрида қолиши шарт қилинди.

Ҳижрий 1187 йил (милодий 1773 йил) Миср ҳокими Алий Бек ал Кабир давлатдан ажралиб чиқиш ҳаракатлари чоғида ўз қўмондони ва қизининг турмуш ўртоғи Муҳаммад Бек Абу Заҳаб томонидан Солиҳияда мағлубиятга учради ва қатл қилдирилди.

Ҳижрий 1357 йил (милодий 1938 йил) Италия ва Британия ўртасида шартнома имзоланди. Унга кўра, иккиси ҳам Яман ва Саудия Арабистонининг мустақиллигини тасдиқлади.

Ҳижрий 1393 йил (милодий 1973 йил) Ироқ қўшинлари Ас-Самита чегара назоратига ҳужум қилди. Бу воқеа «Ас-Самита воқеаси» номи билан машҳур.

14:53 / 10-август
Сафар
Сафар ойининг йигирма учинчи куни содир бўлган воқеалар
       Ҳижрий 370 йил 23 сафар куни (милодий 980 йил 11 сентябр) тиббиёт, фалакиёт ва фалсафа илмида машҳур ва бу борада қалам тебратган буюк олим Абу Али Ҳусайн ибн Сино таваллу...
16:21 / 17-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг йигирма иккинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 12 йил 22 сафар куни (милодий 633 йил 3 май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг «Валжа» номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форсл...
12:46 / 17-июль Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн олтинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 15 йил 16 сафар куни (милдодий 636 йил 29 март) буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос мусулмонлар билан бирга форс жангчиларига қарши сўнгги жангга киришдилар ва Аллоҳ таолонинг инояти билан форслар...
14:53 / 10-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн бешинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди...
14:35 / 13-август Батафсил...