24 жумадул аввал 1446
Умарнинг ҳижрати, Айёш билан Ҳишомнинг у билан бўлган ҳикояси

Ибн Исҳоқ: Умар ибн ал-Хаттоб ва Айёш ибн Абу Рабиъа ал-Махзумий биргаликда йўлга чиқиб Мадинага келишди. Абдуллоҳ ибн Умарнинг қули Нофеъ  Абдуллоҳ ибн Умардан, у эса отаси Умар ибн ал-Хаттобдан ривоят қилади. Умар деди: «Мадинага ҳижрат қилишни хоҳлаганимизда Сариф устида, Бани Ғифор адосидан ат-Танодиб де­ган жойда учрашиш учун Айёш ибн Абу Рабиъа ва Ҳишом ибн ал-Осий ибн Воил ас-Саҳмий билан ваъдалашдик. Агар қайси биримиз у ерда бўлмасак, ушлаб қолинган (ҳибс) бўлиб, қолган икки киши йўлида давом этади, деган эдик. Мен Айёш ибн Абу Рабиъа билан ат-Танодибда кўришдик, лекин Ҳишом олдимизга келишдан (муш­риклар томонидан) ушлаб қолиниб, динидан чиқарилди. Мадинага борганимизда Қубода Бани Амр ибн Авфга бориб тушдик. Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва ал-Ҳорис ибн Ҳишомлар Айёш ибн Абу Рабиъани из­лашга чиқишди. Айёш уларнинг амакиваччалари ва она томондан би­родарлари бўларди. Бизгача Мадинага келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу пайтда Маккада эдилар. Айёш билан гаплашиб унга: «Онанг сени кўрмагунча бошига тароқ урмаслик ва қуёшдан сояланмасликни назр қилди, унга раҳминг келсин», дейишди. Айёш эзилиб, раҳми жўшиб кетди. Шунда унга: «Эй Айёш! Агар яқинларинг сени динингдан чиқаришни кўзлаётган бўлсалар, улардан огоҳ бўл. Аллоҳга қасамки, агар онангнинг бошини бит чақса, барибир, бошини тарайди ва Макка­нинг ҳарорати зўрлик қилса, барибир, сояланади», дедим. У менга: «Мен онамнинг қасамини адо қилиб, у ерда мол-мулким бор, уни ҳам олиб келаман», деди. Шунда унга: «Аллоҳга қасамки, ўзинг ҳам би­ласан: мен Қурайшнинг энг кўп мол-мулкли кишиларидан бириман, молимнинг ярмини берайин, у иккиси билан кетма», дедим. Лекин у биродарлари билан қайтишдан воз кечмади. Унинг бунда қатъий ту­риб олганини кўргач: «Айтганингдан қолмайдиганга ўхшайсан, ҳеч бўлмаганда, мана бу урғочи туямни ол. У наслдор ва бўйсунувчандир. Устидан тушма. Агар яқинларингдан шубҳага тушсанг, у билан қочиб қол», дедим.

Айёш урғочи туяга миниб улар билан бирга йўлга чиқди. Анча йўл юришгач, Абу Жаҳл: «Эй биродаримнинг ўғли! аллоҳга қасамки, бу туям жонга тегди. мени ҳам шу урғочи туянгга миндирмайсан­ми?» – деди. Айёш рози бўлиб, туясини чўктирди. Бошқалар ҳам туя­ларини чўктириб ерга тушганларида Айёшнинг устига ташланиб, ип билан қўл-оёғини боғладилар. Сўнгра Маккага олиб бориб уни дини­дан қайтишга мажбурлашди.

Ибн Исҳоқ: менга Айёш ибн Абу Рабиъа хонадонининг баъзилари шуни айтди: «Улар Айёшни Маккага қўл-оёғи боғлиқ ҳолда кунду­зи олиб бориб: «Эй Макка аҳли! Аҳмоқларингизга бу аҳмоғимизга қилгандек муомала қилинг», – дейишди.

10:26 / 26.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...