Савол: Баъзилар кўришишдаги суннат бир марта қучоқлашиш дейишади, шу асосли гапми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўришишлари қандай бўлганини айтсангиз.
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Саволингизнинг жавобини қуйидаги линклардан топишингиз мумкин:
(http://blog.islam.uz/home/hasan/190-maqola.html)
(http://islom.uz/content/view/2678/130/)
Шу ўринда бир масалага ойдинлик киритиб ўтсак, яхши бўлар эди. Шариатимизнинг иккинчи асоси бўлмиш «Суннат» олти қисмга бўлинади:
1) қавлий (Пайғамбаримизнинг оғзаки айтган сўзлари);
2) феълий (Пайғамбаримизнинг амалда бажарган ишлари);
3) тақририй (Пайғамбаримиз тасдиқлаган, маъқуллаган ишлар);
4) халқий (Пайғамбаримизнинг шаклу шамоиллари);
5) хулқий (Пайғамбаримизнинг хулқу одоблари);
6) сийрат (Пайғамбаримизнинг таржимаи ҳоллари, ҳаёт йўллари).
Демак, саволдаги масала «Суннат»нинг иккинчи қисмига алоқадор экан. Шунинг учун савол берадиган азизларимиздан илтимосимиз, «Сийрат»га оид саволлар беришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди, иншааллоҳ.