22 жумадул аввал 1446
Абу Қайс ибн Абу Анас

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада хотиржам ўрнашиб, Аллоҳнинг динини ёйиш билан бирга атрофларига муҳожир ва ансорларни қўл остиларига жам қилгач, Бани Адий ибн Нажжор уруғидан Абу Қайс Сирма ибн Абу Анас жоҳилият даврида бутларни тарк қилиб, масиҳийликни қабул қилган ва насронийликни қаттиқ ушлаган киши эди. Ибн Ҳишомнинг айтишича, унинг исми Абу Қайс Сирма ибн Абу Анас ибн Сирма ибн Молик ибн Адий ибн Омир ибн Ғанм ибн Адий ибн Нажжордир. У уйини ибодатхонага айлантириб, нопокларни у ерга киргизмасди. У бутларни тарк қилган пайтда: «Иброҳимнинг Худосига ибодат қиламан», – дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганлари­да Исломни қабул қилиб, яхши мусулмонлардан бўлди. У ёши улуғ қария бўлиб, жоҳилият даврида Аллоҳни улуғлар ва бу борада жуда чиройли шеърлар айтарди. Ана шундай шеърларидан бирида у шун­дай деди:

Абу Қайс кетаркан шундай дейди: Билингким, тавсияларимдан қила олганларингизни қилинг,

Мен сизга Аллоҳга сиғинишингиз, вафодор бўлишингиз, Аллоҳдан қўрқишингиз, номусларингизни ҳимоя қилишингизни тавсия этаман. Лекин Аллоҳга вафоли бўлиш биринчи ўринда туради.

Агар одамларингиз ҳукм сураётган бўлсалар, уларга асло ҳасад қилманг. Агар раислик қилаётган бўлсангиз, адолат билан иш юри­тинг,

Агар халқингиз бошига мусибатлардан бири тушган бўлса, энг қадрлингиз ўзини ашират амрига берсин.

Энг катта зарарга дучор бўлса, қавмингизга ачининг. Фалокат­лар пайтида ўзингизга юклатилган вазифаларни бажо келтиринг.

Агар фақирлашиб қолсангиз, иффатли бўлинг ва сизда зиёда хайр бўлса, уни бошқаларга етказинг.

Ибн Исҳоқ: Абу Қайс Сирма шеърида шундай давом этди:

Ҳар тонг қуёши отиб, ҳар ҳилол кўринганда Аллоҳга тасбеҳ ай­тиб, уни улуғланг.

Биздаги барча сир ва ошкорни билиб тургувчига тасбеҳ айтиб, Уни покланг. Зеро Раббимиз айтганлари залолат эмас.

Тоғларнинг бехавотир жойларидан уя қуриб, у ерга бориб-келувчи қушлар,

Ва сиз юмалоқ қум тепаларида ва сояларида кўрган, ўша ерда яшайдиган йиртқичларнинг эгасидир У.

Яҳудийлар унга қайтадилар ва қийинчилик юзага келганда улар буткул диндор бўлиб қоладилар.

Насронийлар унга сиғиниб, ҳар байрамда унга атаб маросим қиладилар.

Қалби хотиржам яшаркан Роббиси ишқида дунё лаззатларидан ўзини маҳрум этган роҳибни кўрасиз.

Эй болаларим, силаи раҳмни узманг, қариндошлик даражаси узоқ бўлса ҳам, сиз кўп зиёрат қилаверинг.

Сиз заиф ва кучсиз етимлар борасида Аллоҳдан қўрқинг. Балким, пайти келиб ҳалол бўлмаган ҳалол дейилади.

Билингким, етимнинг аҳволини сўрамасдан туриб ҳам билувчи бир Валийси бор.

Шунингдек, етим молини асло еманг, зеро унинг молини қўрийдиган бир Эгаси бор.

Эй болаларим, чегараларни олиб ташламанг. Акс ҳолда зулм зо­лимни яхши мусобақадан олиб қолади.

Эй болаларим, замонга ишонманг. Замоннинг макри ва кечалар­нинг ўтиб кетишидан огоҳ бўлинг.

Билингким, кечаларнинг ўтиши эски ва янгиларни тугатиш, улар­ни ниҳояга етаклаш учундир.

Сиз яхшилик, Аллоҳдан қўрқиш, ёмонликдан сақланиш ва ҳалол иш юритиш борасида бирлашинг.

Абу Қайс Сирма Аллоҳ уларни Ислом билан мукаррам қилгани ва Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборганини эслатиб яна шундай деди:

Муҳаммад қурайшликлар орасида ўн йилга яқин қолди. Табиатига муносиб дўст топганда эса унга Аллоҳни эслатар эди.

Мавсумий бозорларда ўзини у ерга келганларга арз этар, ўзига ҳимоя бериб қўрийдиган ва фикрларини ёядиган ҳеч кимни топа ол­масди.

Бизга келганда Аллоҳ унинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) динини ғолиб қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бундан рози ва мамнун бўлди.

Ва бизнинг орамизда ўзига дўст топиб, ниятлар ҳузурга қовушди. Аллоҳ унга очиқдан-очиқ ёрдамчи бўлди.

Бизга Нуҳнинг ўз қавмига айтган ва Мусонинг Мунодийга – уни чақирган Аллоҳга берган жавобини сўзлаб берарди.

Халқ ичидан на яқинидаги ва на узоқдагидан қўрқмайдиган бўлди.

Биз унга молимизнинг барчаси, молимиз ва жонимизни жанг пай­тида ва ёрдамлашув онида берадиган бўлдик.

Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқлиги ва Аллоҳ энг яхши йўл кўрсатувчи эканини биламиз.

Биз унинг инсонлардан барча севмаганларини, гарчи улар энг са­мимий дўстимиз бўлса ҳам, севмаймиз.

Ҳар ибодатгоҳда қилган дуомда Сен Улуғсан дейман ва номингни кўп ёдга оламан.

Агар қўрқинчли жойдан ўтсам, эй Роббим, менинг устимдан душ­манларимни ғолиб қилма, дейман.

Эй дўстим, оёқларингни кенг ташла, зеро ўлим сабаби, ҳақиқатан ҳам, кўп. Шубҳасиз, сен ўзингни қутқара олмайсан.

Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ бир инсонга ҳимоя бермаса, у инсон қандай сақланишини билмас.

Сувга ташна хурмо дарахтлари агар доимий кўп суғорилса, бу дарахтлар эгасига фойда бермасдан нобуд бўлади.

15:49 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...