2 жумадис сони 1446
Ансорийларнинг Исломга кира бошлаши

Расулуллоҳ ўзларини қабилаларга танитишлари ва ансорийларнинг Исломга кира бошлаши

Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ҳар йилги ҳаж мавсумида (пайғамбарликнинг ўнинчи йили атрофида) Байтул-Ҳаромга келган қабилаларга ўзларини таништирар, уларга Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, Тавҳидга − Аллоҳни ягона билишга чақирар, лекин ҳеч ким ижобат этмас, қабул қилмас эди. Ибн Саъд ўзининг «Табақоти»да келтиради: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили ҳаж мавсуми келиши билан ҳожилар тушган манзилларга бориб, то улар ҳайдаб юборишгунча уларга Парвардигорининг рисолатини етказар, лекин биронта бунга хайрихоҳ кимсани топмас эдилар. У Зот: «Эй одамлар, Ла илаҳа иллаллоҳ, денглар, нажот топасиз, у сабабли арабларнинг улуғи бўласизлар, ажамлар ҳам сизларга бўйинсунади. Агар иймон келтирсангизлар, жаннатда ҳам баланд мартаба эгаси бўласизлар», дер эдилар. Абу Лаҳаб эса у Зотнинг ортидан: «Унга итоат этманглар, чунки у ота-бобосининг динидан қайтган ёлғончидир», дер эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жуда хунук рад қилиб, у Зотга озорлар етказишар эди». Ибн     Исҳоқ     Зуҳрийдан     ривоят     қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Омир ибн Саъсаъ қабиласига бориб, уларни Аллоҳ азза ва жаллага даъват қилдилар ва ўзларини уларга таништирдилар. Шунда ўша қабиладаги Байҳара ибн Фирос исмли киши: «Худо ҳаққи, агар мен мана бу қурайшлик йигитни «қўлга олсам» у билан бирга бутун  арабларга  ғолиб  бўлардим»,  деди.  Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга айт-чи, агар сенинг бу ишингни қабул қилсак, сўнг Аллоҳ сени мухолифларингга ғолиб қилса, сендан кейин иш бизнинг қўлимизда бўладими?» деди. Расулуллоҳ: «Барча иш Аллоҳнинг Қўлидадир, уни Ўзи хоҳлаган жойга қўюр», дедилар. Байҳара: «Сен учун кўксимизни арабларга нишон қилсаг-у, кейин Аллоҳ    сени    ғолиб    қилганида    иш    биздан бошқаларники бўлса, бунақа ишнинг бизга кераги йўқ», деди». Ҳижратнинг ўн биринчи йили Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом ҳар йилги одатлари каби қабилаларни даъват қилишни давом эттирдилар. Бир куни Ақаба (Макка билан Мино оралиғидаги ҳожилар шайтонга тош отадиган Жамратул-ақаба) да мадиналик Хазраж қабиласига мансуб бир гуруҳ кишиларни учратиб қолдилар. Улардан: «Сизлар ким бўласиз?», деб сўрадилар. − Хазражликлармиз. − Яҳудларнинг дўстлариданми? − Ҳа. − Ўтирсаларингиз, сизларга гапим бор эди. Улар хўп деб ўтирдилар. Расулуллоҳ эса уларни Аллоҳ азза ва жаллага даъват қилдилар, Исломни таништириб, Қуръон тиловат қилиб бердилар. Уларнинг қалби Исломни қабул қилишга аввалдан тайёрланиб қолган эди. Улар яҳудлар билан бирга яшар эдилар. Маълумки, яҳудлар аҳли китоб ва аҳли илм бўлишган. Қачон улар билан яҳудлар ўртасида бирон келишмовчилик ёки жанжал чиқса, яҳудлар уларга: «Яқинда бир пайғамбар чиқади. Ўшанда биз унга эргашиб, у билан бирга сизларни худди Од билан Ирамни йўқ қилгандек ўлдирамиз», дейишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга гапларини айтиб, уларни Исломга даъват қилиб бўлгач, бир-бирларига қараб шундай дейишди: «Валлоҳи, ахир, бу бизларга яҳудлар айтаётган пайғамбар-ку, бас, унга биздан олдин иймон келтириб олишмасин, тағин», дейишди. Улар Исломни қабул қилишди ва: «Ортимизда қавмимиз қолган. Ёмонлиги, адовати авжига чиққан бизнинг қавмдек бошқа қавм бўлмаса керак. Эҳтимол, Аллоҳ таоло Сизнинг шарофатингиз билан уларни жамлаб, муросага келтирса. Сизнинг бу ишингизга уларни ҳам даъват қиламиз, Динни уларга таништирамиз, агар Аллоҳ уларни сизнинг атрофингизга жамласа, Сиздан кўра кучлироқ киши бўлмайди», дедилар. Ва келгуси йили яна ҳаж мавсумида учрашишни ваъдалашиб, ватанларига қайтиб кетишди».
15:45 / 26.03.2012
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Ислом тарихи
Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
    Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель – Расулул...
06:40 / 27.06.2020 Батафсил...
Ислом тарихи
Жоҳилиятда Каъбани христианлар ҳам зиёрат қилишганми?
Савол: Ислом дини туширилишидан олдин ҳам Каъба бўлган ва уни  христиан динидагилар ҳам зиёрат қилишган. Ислом туширилганидан кейин эса улар Каъбани тарк қилишганининг сабабини билишни истардим.....
10:22 / 19.02.2013 Батафсил...
Ислом тарихи
Араб вакилларининг кетма-кет келиши ва Aллоҳнинг Динига кириши
Ибн Исҳоқ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиб, Табукдан фориғ бўлиб, Сақиф ҳам Исломни қабул қилиб, байъат қилгач, у Зотнинг олдига ҳар тарафдан араб вакиллари, элчи...
03:38 / 27.06.2020 Батафсил...
Ислом тарихи
Сақиф элчилари ва уларнинг Исломга кириши
Ибн Исҳоқ ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан Мадинага Рамазон ойида қайтдилар ва шу ойнинг ўзида у Зотнинг олдиларига Тоиф аҳолиси бўлмиш Сақиф қабиласидан вакиллар к...
22:37 / 26.06.2020 Батафсил...