Бадр жангида мушриклардан ўлдирилганлан: Қурайшнинг Бани Абдушшамс ибн Абдуманоф уруғидан: Ҳанзала ибн Абу Суфён ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушшамс. Ибн Ҳишомнинг айтишича, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асрандилари Зайд ибн Ҳориса ўлдирган. Яна айтилишича уни Ҳамза, Али ва Зайд биргаликда ўлдиришган.
Ибн Исҳоқ: яна уларнинг иттифоқдошларидан Ҳорис ибн Ҳадрамий; Омир ибн Ҳадрамий. Омирни Аммор ибн Ёсир, Ҳорисни (ибн Ҳишомнинг айтишича) Авснинг иттифоқдоши бўлган Нўъмон ибн Аср ўлдирган; Авснинг мавлолари Умайр ибн Абу Умайр ва унинг ўғли. Умайр ибн Абу Умайрни (ибн Ҳишомга кўра) Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим ўлдирган;
ибн исҳоқ: яна Убайда ибн Саид ибн Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс – уни Зубайр ибн Аввом ўлдирган; Ос ибн Саид ибн Ос ибн Умайяни уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган; Уқба ибн Абу Муайт ибн Абу Амр ибн Умайя ибн Абдушшамс, уни Осим ибн Собит ибн Абу Ақлаҳ ўлдирган.
Ибн Ҳишом: уни Али ибн Аабу Толиб ўлдирган дейди.
Ибн Исҳоқ: Утба ибн Рабиъа ибн Абдушшамс, уни Убайда ибн Ҳорис ибн Мутталиб ўлдирган.
Ибн Ҳишом: Убайдага Ҳамза ва Али ҳам шерик бўлган.
Ибн Исҳоқ: Шайба ибн Рабиъа ибн Абдушшамс, уни Ҳамза ибн Абдул Мутталиб ўлдирган; Валид ибн Утба ибн Рабиъа – уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган; Бани Анмор ибн бағийдлик иттифоқдошларидан Омир ибн Абдуллоҳ, уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган. Ҳаммаси бўлиб ўн икки киши.
Бани Навфал ибн Абдуманофдан икки киши: Ҳорис ибн Омир ибн Навфал, айтишларича, уни Бани Ҳорис ибн Хазражнинг биродари Хабиб ибн Исоф ўлдирган; Туайма ибн Адий ибн Навфал, уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган, баъзилар Ҳамза ибн Абдулмутталиб ўлдирган, дейдилар;
Бани Асад ибн Абдулуззо ибн Қусайдан: Замъа ибн Асвад ибн Мутталиб ибн Асад.
Ибн Ҳишом: уни Бани Ҳаром уруғидан бўлган Собит ибн Жизъ ўлдирган. Уни Ҳамза, Али ибн Абу Толиб ва Собитлар биргаликда ўлдиришган, деган сўз ҳам бор.
Ибн Исҳоқ: Ҳорис ибн Замъа (ибн Ҳишомнинг фикрича) уни Аммор ибн Ёсир ўлдирган; Уқайл ибн Асвад ибн Мутталиб (ибн Ҳишомнинг айтишича) уни Ҳамза ва Али биргаликда ўлдиришган; Абул Бахтарий Ос ибн Ҳишом ибн Ҳорис ибн Асад, уни Мужаззар ибн Зиёд ал-Балавий ўлдирган; Навфал ибн Хувайлид ибн Асад, у ибн ал-Адавийя Адийю Хузоъа бўлиб, мусулмон бўлганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан Талҳани арқон билан боғлаб қўйган кишидир. Шу сабабдан икковлари «қаринайн» (бирга боғланганлар) дейилар эдилар. Навфал Қурайшнинг шайтонларидан эди, уни Али ибн Абу Толиб ўлдирди. Ҳаммаси бўлиб беш нафар.
Бани Абдуддор ибн Қусайдан икки киши: Надр ибн Ҳорис ибн Калда ибн Алқама ибн Абдуманоф ибн Абдуддор, айтишларича, уни Али ибн Абу Толиб Сафро деган жойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қуролсиз, ҳимоясиз ҳолида ўлдирган. Ибн Ҳишом Усайл деган жойда, дейди. Ибн Исҳоқ: Умайр ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддорнинг мавлоси Зайд ибн Мулайс.
Ибн Ҳишом: уни Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг озод қилган қули Билол ибн Рабоҳ ва Бани Абдуддорнинг Бани Мозин ибн Молик ибн Амр ибн Тамимлик иттифоқдоши Зайд ўлдирган. Миқдод ибн Амр ўлдирган деган қавл ҳам бор.
Ибн Исҳоқ: Бани Тайм ибн Муррадан икки киши: Умайр ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм. Ибн Ҳишом: уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган. Абдураҳмон ибн Авф ўлдирган деган сўз ҳам бор;
Ибн Исҳоқ: яна Усмон ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб – уни Суҳайб ибн Синон ўлдирган.
Бани Махзум ибн Яқаза ибн Муррадан: Абу Жаҳл, исми Амр ибн Ҳишом ибн Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Махзум, унга Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ зарба бериб оёғини кесиб ташлаган, Абу Жаҳлнинг ўғли Икрима эса Муознинг елкасига зарба бериб, қўлини узиб олган. Кейин Абу Жаҳлга Муавваз ибн Афро зарба бериб қаттиқ жароҳатлаган ва жони ҳалқумига етганда тарк қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мурдалар ичидан қидиришни буюрган пайтларида Абдуллоҳ ибн Масъуд келиб, уни ниҳоясига етказган; Ос ибн Ҳишом ибн Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум, уни Умар ибн Хаттоб ва Бани тамимлик иттифоқдошлари Язид ибн Абдуллоҳлар ўлдирган. Ибн Ҳишом: Бани Амр ибн тамимлик довюрак бир киши, уни Аммор ибн Ёсир ўлдирган; ибн Исҳоқ: Абу Мусофеъ ал-Ашъарий, ибн Ҳишомнинг айтишича, уни Абу Дужона ас-Соъидий ўлдирган; иттифоқдошлари Ҳармала ибн Амр. Ибн Ҳишом: уни Бал Ҳорис ибн Хазражнинг биродари Хорижа ибн Зайд ибн Абу Зуҳайр ўлдирган, бироқ Али ибн Абу Толиб ўлдирган, деган сўз ҳам бор. Ҳармала асадликдир. Ибн Исҳоқ: Абу Қайс ибн Фокиҳ ибн Муғира, уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган. Аммор ибн Ёсир ўлдирган ҳам дейилади; Рифоъа ибн Абу Рифоъа ибн Обид ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум, ибн Ҳишомнинг фикрича, уни Бал Ҳорис ибн Хазражнинг биродари Саъд ибн Рабиъ ўлдирган; Мунзир ибн Абу Рифоъа ибн Обид – ибн Ҳишомнинг айтишича, уни Бани Убайд ибн Зайд ибн Молик ибн Авф ибн Амр ибн Авфнинг иттифоқдоши Маън ибн Адий ибн Жадд ибн Ажлон ўлдирган; Абдуллоҳ ибн Мунзир ибн Абу Рифоъа ибн Обид, ибн Ҳишомнинг фикрича, уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган; Соиб ибн Абу Соиб ибн Обид ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум. Ибн Ҳишом: Соиб ибн Абу Соиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисда зикри келган шерикларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда: «Соиб нақадар яхши шерик! На хусуматлашади ва на жанжаллашади» деган эдилар. Бизга етиб келишича, у Исломни қабул қилиб, гўзал мусулмонлардан бўлган (Аллоҳ билгувчироқ). Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий Убайдуллоҳ ибн Утбадан, у ибн Аббосдан зикр қилишича: Соиб ибн Абу Соиб ибн Обид ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган қурайшликлардан. Унга Жиърона кунида Ҳунайн ўлжаларидан бир қисмини берган эдилар. Ибн Ҳишом: ибн Исҳоқдан бошқа кўпчилик уламолар уни Зубайр ибн Аввом ўлдирган, дейдилар. Ибн Исҳоқ: Асвад ибн Абдуласад ибн Ҳилол ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум, уни Ҳамза ибн Абдулмутталиб ўлдирган; Ҳожиб ибн Соиб ибн Уваймир ибн Амр ибн Оиз ибн Абд ибн Имрон ибн Махзум. Ибн Ҳишом: Оиз ибн Имрон ибн Махзум ҳам дейилади. Ҳожиб (Ҳожиз ибн Соиб ҳам дейилади). Ҳожиб ибн Соибни ўлдирган инсон Али ибн Абу Толибдир.
Ибн Исҳоқ: Уваймир ибн Соиб ибн Уваймир, уни (ибн Ҳишомнинг айтишича) Нўъмон ибн Молик ал-Қавқалий яккама якка олишувда ўлдирган; Таййлик иттифоқдошлари Амр ибн Суфён ва Жобир ибн Суфёнлар. Ибн Ҳишомнинг айтишича, Амрни Язид ибн Руқайш, Жобирни Абу Бурда ибн Найёр ўлдирган.
Ибн Исҳоқ: ҳаммаси бўлиб ўн етти нафар.
Бан Саҳм ибн амр ибн Ҳусайс ибн Каъб ибн Луайдан: Мунаббиҳ ибн Ҳажжож ибн Омир ибн Ҳузайфа ибн Саъд ибн Саҳм, уни Бани Салиманинг биродари Абул Ясар ўлдирган; Мунаббиҳнинг ўғли Ос ибн Мунаббиҳ ибн Ҳажжож. Ибн Ҳишомнинг айтишича, уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган; Набиҳ ибн Ҳажжож ибн Омир, уни Ҳамза ибн Абдулмутталиб ўлдирган. Ибн Ҳишомнинг фикрича, уни ўлдиришда Саъд ибн Абу Ваққос ҳам шерик бўлган; Абул Ос ибн Қайс ибн Адий ибн Саъд ибн Саҳм. Ибн Ҳишом: уни Али ибн Абу Толиб ўлдирган, Нўъмон ибн Молик ал-Қавқалий, шунингдек, Абу Дужона ўлдирган деган ривоят ҳам бор.
Ибн Исҳоқ: Осим ибн Авф ибн Дубайра ибн Саид ибн Саъд ибн Саҳм.
Ибн Ҳишом: уни Бани Салиманинг биродари Абул Ясор ўлдирган. Ҳаммаси бўлиб беш нафар.
Бану Жумаҳ ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъб ибн Луайдан: Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ, уни ансорларнинг Бани Мозин уруғидан бўлган бир киши ўлдирган. Ибн Ҳишом: уни Муоз ибн Афро, Хорижа ибн Зайд ва Хабиб ибн Исофлар биргаликда ўлдиришган деган сўз ҳам бор; ибн Исҳоқ: ўғли Али ибн Умайя ибн Халаф, уни Аммор ибн Ёсир ўлдирган; Авс ибн Миъяр ибн Лавзон ибн Саъд ибн Жумаҳ, уни (ибн ҳишомнинг айтишича) Али ибн Абу Толиб ўлдирган. Уни Ҳусайн ибн Ҳорис ибн Мутталиб ҳамда Усмон ибн Мазъунлар биргаликда ўлдирган деган гап ҳам бор.
Ибн Исҳоқ: ҳаммаси бўлиб уч нафар.
Бани Омир ибн Луайдан икки киши: абдулқайслик иттифоқдошлари Муовия ибн Омир, уни Алий ибн Абу Толиб ўлдирган. Ибн Ҳишом: уни Уккоша ибн Миҳсан ўлдирган, деган қавл ҳам бор; ибн Исҳоқ: Бани Калб ибн Авф ибн Каъб ибн Омир ибн лайслик иттифоқдошларидан Маъбад ибн Ваҳб, уни Букайрнинг икки ўғли Холид ва Иёслар ўлдирган.
Ибн Ҳишом: уни Абу Дужона ўлдирган ҳам дейилади.
Ибн Ҳишом: бизларга санаб берилган, Бадр куни ҳалок бўлган қурайшликларнинг жами сони эллик нафар бўлган.
Ибн Ҳишом: менга Абу Убайда отасидан қилган ривоятда Бадрда ўлдирилган мушриклар сони етмиш киши ва асирлар ҳам шунча. Ибн Аббос ва Саъид ибн Мусайб ҳам шундай деган.
Аллоҳ таолонинг китоби (Қуръон)да: «Сизлaргa (Уҳуд жaнгидa) бир мусибaт етгaн бўлсa, сизлaр (Бaдр жaнгидa) улaргa икки бaрoбaр мусибaт еткaзгaнсиз»448, –деган. бу сўзни «Уҳуд»жанги соҳибларига қарата айтган – ўшанда мусулмонлардан етмиш киши шаҳид бўлган эди – Яъни сизлар Бадр жангида уларга Уҳуд жангида сизлардан шаҳид бўлганлардан икки баробар кўп мусибат етказгансиз: етмишта ҳалок бўлганлар ва яна етмишта асирлар.
Ибн Ҳишом: Бу етмишта ҳалок бўлганларнинг ичида ибн Исҳоқ зикр қилмаган шахслар:
Бани Абдушшамс ибн Абдуманоф уруғидан икки киши: уларнинг иттифоқдошлари Бани Анмор ибн бағийдлик Ваҳб ибн Ҳорис ва яманлик иттифоқдошлари Омир ибн Зайд.
Бани Асад ибн Абу ал-Уззодан икки киши: яманлик иттифоқошлари Уқба ибн Зайд ва Умайр.
Бани Абдуддор ибн Қусайдан икки киши: Нубайҳ ибн Зайд ибн Мулайс ва қайслик иттифоқдошлари Убайд ибн Салит.
Бани Тайм ибн Муррадан икки киши: Молик ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон (у Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмоннинг акаси), у асир олиниб, асирлар ичида вафот этди; Амр ибн Абдуллоҳ ибн Жудъон.
Бани Махзум ибн Яқазадан: Ҳузайфа ибн Абу Ҳузайфа ибн Му-ғира, уни Саъд ибн Абу Вақққос ўлдирган; Ҳишом ибн Абу Ҳузайфа ибн Муғирани Суҳайб ибн Синон ўлдирган, дейди. Зуҳайр ибн Абу Рифоъа, уни Абу Усайд Молик ибн Рабиъа ўлдирган; Соиб ибн Абу Рифоъа, уни Абдураҳмон ибн Авф ўлдирган; Оиз ибн Соиб ибн Уваймир, асирга тушгандан сўнг товон тўлаб озод қилинган эди, Ҳамза ибн Абдулмутталиб етказган жароҳатдан йўлда кетаётиб вафот этди; таййлик иттифоқдошлари Умайр; қорралик иттифоқдошлари Хиёр. Ҳаммаси бўлиб етти нафар.
Бани Жумаҳ ибн Амрдан бир киши: Сабра ибн Молик.
Бани Саҳм ибн Амрдан икки киши: Ҳорис ибн Мунаббиҳ ибн Ҳажжож, уни Суҳайб ибн Синон ўлдирган; Осим ибн Дубайранинг укаси Омир ибн Авф ибн Дубайра, уни Абдуллоҳ ибн Салама ал-Ажлоний ўлдирган – Абу Дужона ўлдирган ҳам дейилади.