22 жумадул аввал 1446
Шаҳидларнинг дафн этилиши

Менга Убайдуллоҳ ибн Жаҳш оиласининг айтиб беришича, Умай­ма бинт Жаҳшнинг Ҳамза исмли тоғаси бўлган. Уни ҳам Ҳамзадек мусла қилишганди. Лекин унинг қорни ёрилиб, жигари чиқарилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Ҳамза билан бирга дафн қилганлар. Мен бу хабарни фақат унинг оиласидан эшитганман.

Ибн Исҳоқ: Баъзи мусулмонлар ўзларига қарашли ўлдирилган кишиларни Мадинага олиб кетиб, у ерда дафн этишган. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтардилар ва: «Ўлдирилган жойларига дафн этинглар» – дедилар.

Ибн Исҳоқ: Менга Муҳаммад ибн Муслим аз-Зуҳрий Бани Зуҳра уруғининг иттифоқдоши Абдуллоҳ ибн Саълаба ибн Суъир ал-Узрийдан сўзлаб беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда шаҳид бўлганларни дафн этилишини бошқариб турганларида: «Мен буларга гувоҳман. Аллоҳнинг йўлида жароҳат олган ҳар бир кишини Аллоҳ қиёмат куни тирилтирганида, унинг жароҳатидан қон оқиб туради: унинг ранги - қон ранги, ҳиди эса, мушк ҳиди бўлади. Уларнинг ичи­да Қуръондан энг кўп ёдлаганини қабрдаги биродарларининг олди томонига қўйинглар!» – деганлар. Бир қабрга иккитадан, учтадан киши дафн этиларди.

Менга амаким Мусо ибн Ясорнинг айтиб беришича, у Абу Ҳурайранинг шундай деётганини эшитган: «Абул Қосим[1] дедилар: «Аллоҳ йўлида жароҳат олган ҳар бир кишини қиёмат куни Аллоҳ тирилтирганида, унинг жароҳатидан қон оқиб туради: ранги - қон ранги, ҳиди – мушк ҳиди бўлади».

Ибн Исҳоқ: Менга Абу Исҳоқ ибн Ясор Бану Салама уруғидан бўлган қариялардан ривоят қилиб айтиб беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша куни ўлдирилганларни дафн этишга буюриб: «Амр ибн ал-Жамуҳ ва Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаромларга қаранглар! Улар дунёда сафда бирга туришарди. Энди қабрга ҳам бирга қўйинглар!» – деганлар.

Ибн Исҳоқ: Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтдилар. Менга айтиб беришларича, у Зотни Ҳамна бинт Жаҳш кутиб олди. Ҳамна одамларга дуч келганида, улар унинг акаси Абдуллоҳ ибн Жаҳш ўлдирилганини айтишди. У «Истиржоъ»[2] айтиб, ҳақига Аллоҳдан мағфират сўради. Кейин тоғаси Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг ўлганини айтишганида ҳам у шундай қилди. Эри Мусъаб ибн Умайр­нинг шаҳид бўлганини айтишганида эса, қичқириб дод солди. Ҳамна бинт Жаҳшнинг акаси ва тоғасининг ўлимига чидаб, аммо эрининг ўлимига чидай олмаганини кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл учун эр алоҳида ўрин тутади», – деганлар.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Абдулашҳал ва Зафр уруғидан бўлган ансорларнинг ҳовлилари ёнидан ўтиб кетаётиб, уларнинг ўлганларга айтиб йиғлаётганларини эшитиб қолдилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам кўзларига ёш келиб, «Ҳамзанинг орқасидан йиғлайдиганлар йўқ...» – дедилар. Шунда Саъд ибн Муоз билан Усайд ибн Ҳудайрлар Бани Абдулашҳал ҳовлисига қайтиб келиб, аёлларга белларини боғлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларига йиғлашга буюрдилар.

Ибн Исҳоқ: Менга Ҳукайм ибн Ҳукайм Аббод ибн Ҳунайфдан, у эса Бани Абдулашҳал кишиларининг баъзиларидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид эшиги олдида туриб Ҳамзага йиғлаётган аёлларнинг овозларини эшитиб чиқдилар ва уларга: «Қайтинглар! Аллоҳ сизларни раҳматига олсин! Таъзия билдирдингиз!» – деб айт­дилар.

Ибн Ҳишом: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша куни навҳа[3] қилиб йиғлашдан қайтардилар. Менга Абу Убайданинг айтиб беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг йиғиларини эшитганларида: «Ансорларни Аллоҳ раҳматига олсин! Уларнинг таъзияси узоқ давом этаркан. Уларга ай­тинглар, қайтиб кетсинлар», – дедилар.


[1] Абул -Қосим – Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак кунялари.

[2] Бирор мусибат етганда«инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» (маъноси:«Биз

Аллоҳнинг қулларимиз ва Унга қайтгувчимиз») оятини айтиш.

[3] Маййитда бор-йўқ сифатларни айтиб, баланд овозда йиғлаш.

08:58 / 03.04.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...