15 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 15-куни
- Ҳижрий 322-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 934-йил 5-март) Фотимийлар давлати муассиси ва Мағриб араб давлатининг биринчи халифаси Убайдуллоҳ Маҳдий вафот этди.
- Ҳижрий 329-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 940-йил 8-декабр) Аббосийларнинг 20-халифаси Розий Биллаҳ Аббосий вафот этди. У Аббосийлар давлати тахтига 25 ёшида ўтириб, 7 йил ҳукмронлик қилди.
- Ҳижрий 773-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1371-йил 26-сентябр) Усмонлилар қўшини “Гирмен” жангида балгар ва римликлар устидан ғалаба қозонди. Бу жангда Усмонлилар қўшини Андриатика денгиз соҳлига қадар ҳудудни эгаллади.
- Ҳижрий 1143-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1730-йил 28-сентябр) Султон Маҳмуд I ибн Мустафо II Усмонлилар халифалиги тахтига ўтирди. У Усмонлилар халифаларининг 24-вакили ҳисобланади.

Имом Заҳабий
«Ас-сийратун набавия» асари муаллифи
Ўз асрининг буюк олими, муҳаддис ва ҳофизлар гултожи, Ислом оламининг етук тарихчиси Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон Заҳабий ҳижрий 673 (мелодий 1275) йили Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. У ўн саккиз ёшлигидан ҳадис илмини ўргана бошлаган. Илм талабида Ҳижоз, Баълабакка, Ҳимас, Ҳалаб, Тароблус, Рамла, Қоҳира, Искандария ва Қуддус каби шаҳарларга сафар қилган.
Машҳур муҳаддис Ибн Асокир, Имом Димётий, Жамолиддин Абул Исҳоқ Асқалоний каби кўплаб олимлардан таълим олган.
Аллома Тожиддин Субкий: «Имом Заҳабий ўз асрининг ҳам маънан, ҳам лафзан заҳаби (олтини) эди», деган.
Жалолиддин Суютий: «Бугунги кунда муҳаддислар ҳадисга доир билимлар борасида тўрт киши: Миззий, Заҳабий, Ироқий ва Ибн Ҳажарларга боқимандадирлар», деган.
Имом Заҳабий ҳадис ва тарих фанлари борасида шуҳрат қозонган бўлиши билан бир қаторда, бошқа илмларда ҳам етук олим бўлган. Масалан: Қуръони каримни етти хил қироатда мукаммал ўқий олган.
Ҳижрий 741 йили кўзи ожиз бўлиб қолган.
Китоблари:
Аслида, Заҳабий юзга яқин асар таълиф этган бўлиб, энг машҳурлари:
«Тарихул Ислом» (36 жуз);
«Ас-сийратун набавия»;
«Сияру аъломин нубало» (4 жуз);
«Ат-тажрид фи асмоис саҳоба» (2 жуз);
«Ал-мийзонул эътидол» (3 жуз);
«Табақотул ҳуффоз» (2 жуз);
«Табақотул қурро»;
«Мухтасару таҳзийбил камол»;
«Ал-кабоир»;
«Ал-муғний физ зуъафо» (2 жуз);
«Алхийсул мустадрак лил Ҳоким» (2 жуз);
«Мухтасару сунанил Байҳақий» (5 жуз).
Заҳабий ҳижрий 748 (мелодий 1347) йил, 3 зулқаъда, душанба куни кечаси вафот этган.
Аллоҳ таоло бу олимни Ўз раҳматига олсин ва бизларни ҳам у зот даражаларига етказсин.
08:05 / 27.06.2020
6504
Аввалги мақола
Кейинги мақола
У зотдан инсоният қарздордир
205
Сийрат
Уламолар
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи нарсаларни ҳисобга олмаса, Ғифорликларнинг даромад...
19:53 / 26.06.2020
Уламолар
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)
исм-шарифлари
вафот этган йил
тартиби бўйича
ҳижрий
милодий
туғ.
ваф.
туғ.
ваф.
1....
22:41 / 26.06.2020
Уламолар
(«Ғоятус сул фи хасоисир Расул» асари муаллифи)
Ҳадис ва фиқҳ илмининг билимдони Аллома Ибн Мулаққин номи билан танилган Абу Ҳафс Сирожиддин Умар ибн Али ибн Аҳмад Ансорий ҳижрий 723 (мил. 1323) йили...
19:53 / 26.06.2020
Уламолар
(«Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар» асари муаллифи)
Абу Муҳаммад Шарафуддин Абдул Мўъмин ибн Халаф ибн Абул Ҳасан Димётий ҳижрий 613 (мил. 1217) йили таваллуд топган. Мисрнинг Димёт шаҳрида ўсиб...
19:55 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар