3 жумадис сони
1446
Ибн Касир
«Ал-фусул фи сийратир Расул» асари муаллифи
Имом Ҳофиз Имодуддин Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир Димашқий ҳижрий 701 йили Шомнинг Бусро шаҳри яқинида таваллуд топган. Уч ёшида отаси вафот этади. Ҳижрий 706 йили оиласи билан Дамашққа келади. У ерда Абул Аббос ибн Шаҳна, Қосим ибн Асокир ва Имом Заҳабий каби улуғ олимлардан дарс олади. Шунингдек, машҳур муҳаддис Жамолиддин Миззийнинг ҳузурида кўп йил таълим олиб, унинг эътиборини қозонади ва қизига уйланади.
Ҳофиз Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи Имом Абул Изз Ҳанафий, Ҳофиз Абул Маҳосин Ҳусайний, Имом Заркаший ва қироат илмининг билимдони Имом Муҳаммад Жазарий каби олимларнинг устозидир.
Довудий: «Ибн Касир олим ва ҳофизларнинг улуғи ҳамда муфассирларнинг суянчиғидир», деган.
Устози Имом Заҳабий: «Ибн Касир етук муфтий, ўткир фақиҳ ва билимдон муҳаддисдир», деган.
Ибн Ҳажарнинг ёзишича, Ибн Касир китобларни мутолаа қилиш пайтидаёқ ҳадисларнинг ровийларини ва матнларини ёд олган эди.
Китоблари:
Ибн Касир чуқур илмга эга бўлганидан ҳаётлик пайтидаёқ асарлари турли шаҳарларга тарқаган, бугунги кунгача ишончли ва қийматли манба бўлиб келмоқда. Энг машҳурлари:
«Тафсирул Қуръонил азим» (8 жуз);
«Ал-бидоя ван ниҳоя» (14 жуз);
«Жомеъул масонид» (8 жуз);
«Аҳкомул кубро»;
«Ихтисору улумил ҳадис»;
«Ал-фусул фи сийратир Расул»;
«Муъжизотун Набий»;
«Қисасул анбиё» (2 жуз);
«Фазоилул Қуръон»;
«Муснаду Умар ибн Хаттоб» ва бошқалар.
Ҳофиз Ибн Касир вафотидан бироз олдин кўзи ожиз бўлиб қолган. Ҳижрий 774 йил, 15 шаъбон ойида Дамашқда вафот этган ва «Суфийя» қабристонига дафн этилган.
Аллоҳ таоло бу олимни Ўз раҳматига олсин ва бизларни ҳам у зотнинг даражаларига етказсин.
07:06 / 06.04.2012
5734
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
94
Саловотлар
Уламолар
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи нарсаларни ҳисобга олмаса, Ғифорликларнинг даромад...
19:53 / 26.06.2020
Уламолар
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)
исм-шарифлари
вафот этган йил
тартиби бўйича
ҳижрий
милодий
туғ.
ваф.
туғ.
ваф.
1....
22:41 / 26.06.2020
Уламолар
(«Ғоятус сул фи хасоисир Расул» асари муаллифи)
Ҳадис ва фиқҳ илмининг билимдони Аллома Ибн Мулаққин номи билан танилган Абу Ҳафс Сирожиддин Умар ибн Али ибн Аҳмад Ансорий ҳижрий 723 (мил. 1323) йили...
19:53 / 26.06.2020
Уламолар
(«Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар» асари муаллифи)
Абу Муҳаммад Шарафуддин Абдул Мўъмин ибн Халаф ибн Абул Ҳасан Димётий ҳижрий 613 (мил. 1217) йили таваллуд топган. Мисрнинг Димёт шаҳрида ўсиб...
19:55 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар