23 жумадул аввал 1446
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзлари илмий тасдиқланди

Барчамизга маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида тилла тақинчоқлардан эркакларни қайтариб, аёлларга рухсат берганлар. Яқинда олимлар бу ҳолатга нисбатан янги изоҳларни баён қилишди. Тилла тақинчоқлар соғлигимизга етарлича жиддий таъсир кўрсатар экан. Мутахассислар номсиз бармоқдаги тилло узукни кимлар олиб ташлаш кераклиги-ю, кимга бу металл ижобий таъсир этишини ҳам кўрсатиб ўтишди. Олимлар тақинчоқларни, хусусан, никоҳ узугини тақиш киши соғлигига қандай таъсир қилиши ҳақида баҳс юритишди. Бир қанча вақт олдин мутахассислар тилла узук (никоҳ узук)ларни доимий тақиб юриш зарар келтиришини эълон қилишган эди. Бу фақат эркакларгагина тегишли экани ҳам уқтириб ўтилганди. Гап шундаки, вақт ўтиши билан бу қимматбаҳо металл ўзидан кимёвий моддалар ажратиб чиқарар, айнан шу моддалар эркакнинг жинсий безларига зарарли таъсир этиши, ҳатто жинсий жараённинг пасайишига ҳам олиб келиши мумкин экан. Жинсий безлар мўътадиллигининг бузилиши учун ҳатто миллиграммнинг бир неча улуши миқдоридаги олтин оксидлари ҳам етарли бўлади. Шуниси қизиқки, тилла тақинчоқлар аёллар соғлигига салбий таъсир кўрсатмас экан. Олимларнинг тушунтиришларича, аёл танасининг гармонал ва жинсий тизими ташқи таъсирлардан яхши ҳимояланган, шунинг учун металлар чиқарадиган зарарлар уларнинг танасига ўз таъсирини ўтказа олмайди. Олимларнинг таъкидлашича, олтин моддаси аёл танасига ижобий таъсир кўрсатиб, ундаги жараёнларни фаоллаштиради. Бундан ташқари, тилла буюмлар ўрта ёшдаги ва юрак касалликлари билан қийналаётган аёлларга асқотади. Яна қонбосими юқориларга ҳам фойдали, чунки артериал босимни туширади. Илмий изланиш ва замонавий асбоб ускуналар ёрдамида аниқланган бу хусусият бундан 14 аср олдин Пайғамбаримиз тарафларидан ҳеч қандай асбоб-ускунасиз айтилгани мусулмон кишининг иймонини янада бақувват қилади.

Абу Абдуллоҳ Бухорий

19:00 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Сут эмиш даври
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...