20 жумадул аввал 1446
Ҳазрати Хадижага уйланишлари

Расулуллоҳ йигирма беш ёшга кирганларида Хадижа бинти Ҳувайлидга уйландилар. Хадижа онамиз Қурайшнинг саййида хонимларидан бўлмиш фазилатли бир аёл эдилар. Закий ва гўзал ахлоқли, бой хотин эдилар. Аввалги турмуш ўртоқлари Абу Хола вафот этганда Хадижа онамиз қирқ ёшда эдилар. Пайғамбаримиз эса йигирма беш ёшда эдилар. Ҳазрати Хадижа савдо ишлари билан шуғулланар ва у кишига савдони юргизишда шерик керак эди. Қурайшликлар савдогар қавм эди. Пайғамбаримизнинг тўғри сўзли ва ахлоқли бир киши эканлигини эшитган эди. Расулуллоҳ унинг молини савдо мақсадида Шомга олиб борганларида, шубҳасиз, унинг дуруст инсон эканлигига ишонч қозонганди. Бу сафарда ҳазрати Муҳаммаднинг шахсияти бир олийжаноб инсон сифатида намоён бўлганда, қурайшнинг ашрофларидан бир қанчасининг севгилари рад этилган ҳолда, Пайғамбаримизга шахсан ўзи уйланиш таклифини қилган эди. Расулуллоҳнинг вакиллари амакилари ҳазрати Ҳамза бўлдилар. Абу Толиб ҳам бир келишув қилдилар. Шундай қилиб, никоҳга икки тараф ҳам рози бўлдилар. Пайғамбаримизнинг биринчи уйланишлари ҳазрати Хадижа онамиз билан бўлди. Иброҳимдан ташқари, Пайғамбаримизнинг барча фарзандларининг онаси Хадижа онамиз эдилар.

08:05 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Илоҳий тарбия
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...